Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2797
Печать

Тожикистон Жумҳуриятининг 30 йиллиги муносабати билан Бӯстон шаҳрида ҳам бунёдкорлик ишлари янгича тус олган. Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода 22 август куни иш сафари билан Бӯстон шаҳрида бӯлиб, ободончилик ва яратувчанлик ишлари жараёни билан танишди. Ражаббой Аҳмадзода янги қурилаётган Тожикистон Жумҳурияти Давлат байроғи майдони билан танишар экан, ишларнинг суст йӯлга қӯйилганлигини танқид қилди. У ишларни жонлаштириш, иш штабини ташкил этиш ва ишчилар сонини кӯпайтириш борасида аниқ топшириқлар берди. Тожикистон Жумҳурияти Давлат байроғи майдони 2 гектарни ташкил қилади. У вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ӯтказиши билан қурилмоқда. Давлат байроғи тикиладиган устуннинг баландлиги 50 метрга тенг.

 

Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан Бӯстон шаҳрида 150 дан ортиқ турли иншоот қуриб битказилади. Шаҳар солиқ нозирлигининг маъмурий биноси шулар жумласидандир. Мазкур бино Бӯстон шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ӯтказиши билан бунёд этилмоқда. Биринчи қаватда фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг шикоятларини ҳал қилиш учун «Ягона дарича» усулида шароит яратилади. Бошқа қаватларда иш кабинетлари ва мажлислар зали жойлашади. Айни дамда 40 га яқин қурувчи ишга жалб этилган.

«Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да Садриддин Айний номидаги маданият-истироҳат боғининг янгиланаётгани бӯстонликларни хурсанд қилди. Мазкур боғнинг умумий майдони 7 гектарни ташкил этади. Боғ шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг молиявий кӯмагида реконструктура қилинади. Боққа Тожикистон Қаҳрамони Садриддин Айний ҳайкали ӯрнатилади. Хиёбон ва фавворалар қурилиши, болалар ӯйингоҳлари ва замонавий аттракционлар ташкил қилиниши ортидан мазкур боғда дам олиш учун яхши шароит яратилади.

Бӯстон шаҳри тадбиркорлари турли иншоотларни қуриш орқали шаҳар ободончилигига ӯз ҳиссаларини қӯшаётганлари қувонарли ҳолдир. Вилоят Раиси шаҳарга кираверишда қурилаётган иншоотлар билан танишди. Маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан бунёд этилаётган уч қаватли бино савдо марказ, чойхона ва хизмат кӯрсатиш марказларини ӯз ичига олади. Тадбиркорлар вилоят Раиси билан суҳбатда давлат ва ҳукуматнинг эътибори ва қӯллаб-қувватлаши ҳақида гапириб, бундай ғамхӯрликларга жавобан Ватан ободлиги учун ҳисса қӯшишларини айтдилар.

Бино фойдаланишга топширилгач, бир неча киши иш жойи билан таъминланади. Шу бинонинг яқинида яна бир иншоотда қурилиш ишлари бормоқда. Бу ерда тикувчилик маркази ташкил қилинади. Биринчи навбатда 40 киши чеварлик ҳунарини ӯрганишга жалб этилади. Ражаббой Аҳмадзода маҳаллий органнинг бу ташаббусини олқишлаб, вилоят ва шаҳар тизимлари масъуллари ҳамда пудратчиларга ишларни кенг йӯлга қӯйиш борасида аниқ топшириқлар берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: