Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2905
Печать

Куни кеча мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Б.Ғафуров ноҳиясининг Хистеварз қишлоқ жамоатида янги ва замонавий мактаб қурилишига тамал тоши қӯйилди.

Бир сменада 1000 минг ӯқувчига мӯлжалланган янги мактаб Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ӯтказиши билан қурилади. Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода маориф соҳаси ходимлари ва Хистеварз қишлоғи жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари билан Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун мамлакатнинг барча минтақаларида ободончилик ишлари бораётганини айтди.

 

Халқнинг муносиб турмушини таъминлаш мақсадида, қишлоқ ва жамоатларда зарурий инфратузилмани бунёд этиш, жумладан мактаб ва болалар боғчаси, тиббиёт уйлари ва туғруқхоналар, сартарошхона, ҳаммом, гӯзаллик салони, катта-кичик саноат корхоналари, тикувчилик цехларини қуриш режалаштирилган.

Шундан сӯнг, мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хистеварз қишлоқ жамоатида болалар саломатлик маркази қурилишини бошлаб бердилар. Мазкур иншоот давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ободончилик ишлари доирасида қуриб битказилади.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг айтишича, Хистеварз қишлоқ жамоати мамлакатдаги энг катта жамоатлардан бири бӯлиб, аҳолиси 70 минг нафарни ташкил этади. Мамлакат Президентининг қӯллаб-қувватлаши билан 2010-2015 йиллар учун Хистеварз қишлоқ жамоатининг тараққиёт дастури қабул қилинган эди. Бунинг натижасида шу кунгача халқ хӯжалиги соҳаларига хизмат қилувчи муҳим иншоотлар қуриб битказилди. Демографик вазиятнинг ӯзгариши туфайли жамоатда янги ижтимоий соҳа муассасаларига эҳтиёж сезилмоқда. Бу масала 2021 йилгача ҳал этилиш зарур. 27 ӯринга мӯлжалланган болалар саломатлик маркази қурилишининг бошланиши шулар жумласидандир. Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода суҳбат давомида 2019 йилда зарурий тиббий ускуналар етказиб берилишини маълум қилди. Бу ташаббус тиббий хизмат кӯрсатиш ва аҳолини соғломлаштириш даражасини яхшиланишига кӯмаклашади.

Хистеварз қишлоқ жамоатида №1 ноҳиявий касалхона, 6та саломатлик маркази ва 2та саломатлик уйи фаолият юритади. Шифокорлар сони ҳаммаси бӯлиб 400 нафарни ташкил этади. Ёш мутахассисларни ишга жалбқилиш учун ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланади. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида мамлакат ҳукумати аъзолари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, тадбиркорлар ва саховатли кишилар ободончилик ва яратувчанлик ишларига муносиб ҳисса қӯшмоқдалар.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ӯз ҳисобидан Хистеварз қишлоқ жамоатида 5 километр автомобил йӯлини таъмирлашга қарор қилган. Асфалтлаш ишларининг бошланиш маросимида мамлакат Бош вазири мамлакат ҳукуматининг аҳоли учун муносиб шароитни яратиб бериш йӯлидаги яратувчан бошламалари ҳақида гапирди. Мамлакат Бош вазирининг фикрича, «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да автомобил йӯлларининг таъмирланиши муҳимдир. Зеро, Ӯзбекистон билан чегаралар очилгач, ички ва ташқи сайёҳлар сони кӯпайиб, жаннатмакон Тожикистонга эътибор янада ортган. Б.Ғафуров ноҳиясининг Хистеварз қишлоқ жамоатида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ташаббуси билан Абдуқодир Нозиров кӯчаси замонавий тарзда ёритилади. Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода Б.Ғафуров ноҳияси аҳолиси ва фаоллари олдида чиқиш қилиб, ободончилик ишларига ҳисса қӯшиш ҳар бир ватанпарвар кишининг қарзи ҳисобланишини айтди.

Хистеварз қишлоқ жамоати ӯз бағрида Ватаннинг атоқли фарзандларини камолга етказган. Улар ӯзлари туғилиб ӯсган қишлоқ ободлигига ҳисса қӯшмоқдалар. Мазкур кӯчани ёритиш ишларини «Само» масъулияти чекланган жамияти ӯз зиммасига олган.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода, Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва нуроний отахонлар иштирокида Маҳмуд Охунов, Оқилбой Ҳошимов, Оқилбой Дадабоев ва Абдуғаффор Ҳасанов кӯчаларини асфалтлаш ишлари бошланди. Мамлакат Бош вазири иш сафари давомида Хистеварз қишлоқ жамоатидаги лаёқатли болалар учун мӯлжалланган мактабнинг мажлислар залида жамоат тадбиркорлари ва фаоллари билан мулоқот ӯтказди. Унда бир масала, яъни давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тасдиқланган режа ва дастурларни Хистеварз қишлоқ жамоатида амалга ошириш масаласи кӯриб чиқилди. Б.Ғафуров ноҳияси аҳолиси 1991 йилга нисбатан 148 мингга кӯпайган. Ҳозирда ноҳия аҳолиси 370 минг нафарни ташкил этади.

Шу сабабли одамларни иш жойи билан таъминлаш ӯз ечимини кутаётган масалалар сирасига киради. Бундан ташқари, мактаб ва боғчалар, касалхоналар, тикувчилик цехлари, ичимлик суви ва бошқа зарурий инфратузилмага талаб кучайган. Ушбу масалаларни давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача ҳал қилиш зарур. Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг айтишича, Хистеварз қишлоқ жамоатида 10 дан ортиқ ӯрта умумтаълим муассасаси мавжуд. Уларнинг айримлари таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Айни чоғда жамоатдаги болаларнинг 10 фоизигина боғчалар билан қамраб олинган. Бу, албатта етарли эмас. Шунинг учун ватанпарвар тадбиркорлар, жамоат фаоллари анна шундай муҳим иншоотларни қуришга бел боғлашлари зарур. Хистеварз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, бу ерда спорт майдончаларини қуриш, мева ва полизликларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чорвачилик ва паррандачилик соҳасини равнақ топтириш ва йӯлларни таъмирлаш масаласига ҳам тӯхтаб ӯтилди.

Мулоқотда Хистеварз қишлоқ жамоатида туғилиб ӯсган жумҳурият, вилоят, маҳаллий ташкилот ва идоралар ходимлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ишчилари, тадбиркорлар ва Б.Ғафуров ноҳияси фаоллари замонавий мактаблар, боғчалар, саломатлик уйларини қуриш, йӯлларни таъмирлаш, нонвойхона, ҳаммом ва бошқа зарурий иншоотларни бунёд этишга тайёр эканликларини билдирдилар. Мана шундай фидоий фарзандларнинг саъй-ҳаракатлари билан Хистеварз қишлоқ жамоати янада обод ва кӯркам бӯлади. Мулоқот давомида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода вилоят ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириб, Суғд вилояти аҳолиси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорона сиёсатини амалга татбиқ этишга ҳисса қӯшишини айтди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: