Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тошкент шаҳрида Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси дӯстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари муҳокама мавзусига айланди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон икки томонлама муносабатлар ҳозирги даражасидан қониқиш билдирар экан, Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бӯйича ҳукуматлараро комиссия ҳам раиси Абдулла Ариповга ҳамкорлик муносабатларини кенгайтиришга қӯшган ҳиссаси учун муносиб баҳо берди.
Давлат бошлиғи икки мамлакат ӯртасида олий даражадаги учрашувлар чоғида ҳамкорлик йӯналишида мавжуд муаммолар ӯз ечимини топгани ва яқин қӯшни билан ҳамкорликларнинг келгусидаги дастурини ишлаб чиқиш нияти мавжудлигини қайд қилди.
Суҳбат чоғида томонлар, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, қишлоқ хӯжалиги, уруғчилик, чорвачилик, паррандачилик, минерал ӯғитлардан қишлоқ хӯжалигида фойдаланиш, сайёҳлик, илм ва маориф, икки мамлакат студентлари учун квоталар ажратиш соҳаларида муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
«Ховар» ТМАА
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: