18 август куни Ӯзбекистон Республикасига давлат сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорликларининг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий даражадаги сафар, учрашув ва сӯзлашувлар натижалари икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим омилига айланишига ишонч билдирди.
Бугунги ҳамкорликлар ӯзининг даражаси, сифати ва барча соҳалардаги устувор тараққиёти билан катта истиқболга эга бӯлиб бораётгани қайд қилинди. Чунки у сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни қамраб олади.
Томонлар парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, парламентлараро дӯстлик гуруҳи фаолиятини жонлантириш ва қонунчилик йӯналишида тажриба алмашишдан манфаатдорликларини билдиришди.
Иқтисодиёт, маданият, илм, маориф, ҳарбий-техник, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит соҳаларининг истиқболли йӯналишлари ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йӯлида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш халқларимиз жамоатчилик ҳаётида истиқболли йӯналишлар сифатида баҳоланди.
Учрашув охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоиловни ӯзига қулай бӯлган вақтда Тожикистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
«Ховар» ТМАА
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: