Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кӯра 2018 йилнинг 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ӯзбекистон Республикасига давлат сафари бӯлиб ӯтди.
Ӯзаро тушуниш, конструктив ва очиқлик фазосида бӯлиб ӯтган сӯзлашувлар чоғида давлатлар бошлиқлари давлатлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида ҳамкорликлар барча соҳаларини қамраб олувчи икки томонлама ва кӯп қиррали ҳамкорликларни келгусида кенгайтиришу чуқурлаштириш истиқболлари ҳамда ӯзаро манфаатга эга бӯлган долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар масалаларини батафсил муҳокама қилишди.
Тожикистон ва Ӯзбекистон Президентлари давлатлараро юқори даражадаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар ҳамда икки мамлакат ӯртасида ӯзаро самарали муносабатларни босқичма-босқич давом эттириш тенденцияларини қониқиш билан таъкидлар эканлар, дӯстлик, яхши қӯшничилик ва ӯзаро эҳтиромнинг бузилмас принципларига таяниш, икки биродар халқнинг кӯп асрлик тарихий ва маданий умумийлигидан келиб чиқиш, Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида 2000 йил 15 июндан абадий дӯстлик тӯғрисидаги шартнома бандларига амал қилиш, икки томонлама муносабатларни стратегик шерикчилик даражасига чиқариш Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги келгусидаги конструктив ва ӯзаро самарали ҳамкорликларга узоқ муддат асосида янги ва кучли туртки беришига ишонч билдирган ҳолда, бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, устувор тараққиёт ва гуллаб-яшнаш учун юксак масъулиятни англаган ҳолда, қуйидагиларни баён этишади:
1. Давлатлар бошлиқлари сафар чоғида имзоланган Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида стратегик шерикчилик тӯғрисидаги келишув икки давлат ва халқлар ӯртасида анъанавий дӯстлик, яхши қӯшничилик ҳамда ҳамкорлик муносабатларини келгусида ҳар томонлама ривожлантиришу мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳамда Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва устувор тараққиёт таъминланишига ҳисса қӯшишига ишонч билдиришди.
Бу борада Томонлар тожик-ӯзбек муносабатлари тараққиёти юксак динамикасини сақлаш, эришилган келишувларнинг ӯз вақтида ва тӯлиқ татбиқини таъминлаш бӯйича биргаликда ишни давом эттиришга қатъий интилишларини тасдиқлашди.
2. Давлатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида Давлат чегараси биргаликдаги ҳаракатлар билан дӯстлик ва яхши қӯшничилик чегарасига айланиши таъминланиб, бу икки биродар халқлар ҳаётан муҳим манфаатларига жавоб бериши қаноатмандлик билан қайд этилди.
Томонлар Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида тожик-ӯзбек давлат чегараси алоҳида участкалари тӯғрисидаги шартноманинг келгусидаги татбиқи аҳамиятини таъкидлашди.
3. Давлатлар бошлиқлари жорий йилнинг 15 март куни Остона шаҳрида бӯлиб ӯтган ҳамда унинг жараёнида минтақани ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва мамлакатлар ӯртасида алоқаларни самарали йӯлга қӯйиш бӯйича таклифлар муҳокама қилинган Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг консултатив учрашувини юқори баҳолашди. Бу учрашувларни мунтазам асосда ӯтказишга тайёрлик тасдиқланди. Тожикистон томони Ӯзбекистоннинг навбатдаги учрашувни 2019 йили Ӯзбекистон Республикасида ӯтказиш тӯғрисидаги таклифини маъқуллади ва қӯллаб-қувватлади.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ӯзбекистонда амалга оширилаётган катта миқёсдаги ӯзгаришлар ва ислоҳотлар ҳамда мамлакат потенциалини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиёт тараққиёти, халқ фаровонлигини юксалтириш, мамлакат халқаро нуфузини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Марказий Осиёда ӯзаро самарали кӯп қиррали ҳамкорликлар учун қулай шароитлар яратувчи халқаро муҳим ташаббуслар ижобий натижаларини қайд қилди.
4. Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан мамлакат устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш бӯйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар натижалари ҳамда Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида икки томонлама муносабатлар ривожига салмоқли ҳиссасини юқори баҳолади.
5. Давлатлар бошлиқлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликларни келгусида кенгайтиришнинг ӯзгача аҳамияти ва муҳим хусусиятини яна тасдиқлашди.
Томонлар жорий йилда икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажми икки карра ошганини қониқиш билан қайд қилишиб, ижобий динамика ва катта имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда ӯзаро савдо ҳажмини сезиларли равишда ошириш мақсадида биргаликдаги ҳаракатларга тайёрликларини билдиришди.
Бу борада Томонлар ӯзаро савдо номенклатурасини келгусида диверсификация қилиш, саноат соҳасидаги ҳамкорликлар бӯйича ҳаракатларни фаоллаштириш, қӯшма ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, экспорт-импорт амалиётлари учун шароитни такомиллаштиришдан манфаатдорлик изҳор қилишди.
Томонлар икки давлат ҳудудларида ӯтказилаётган миллий кӯргазмаларда Тожикистон ва Ӯзбекистон ишбилармон доираларининг фаол иштирокини давом эттириш муҳимлигини ҳамда бу Томонларнинг бизнес ҳамжамиятлари ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқалар ӯрнатишга кӯмаклашишини мамнуният билан қайд этдилар.
Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида давлат ташрифи доирасида ташкил қилинган «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кӯргазмаси ва Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма бизнес-форумини мамнуният билан қарши олдилар.
Президентлар Тожикистон Республикаси билан Ӯзбекистон Республикаси ӯртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятига ижобий баҳо бердилар.
Шу муносабат билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид барча масалаларни мувофиқлаштириш ва жадаллаштиришда Комиссиянинг самарали механизм сифатидаги муҳим роли қайд этилди.
Томонлар савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат минтақалари ӯртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда кузатилаётган ижобий тенденцияни эътироф этдилар.
Шу муносабат билан 2018 йил 9 мартда Душанбе шаҳрида имзоланган Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида минтақалараро ҳамкорлик тӯғрисидаги Битимни изчил амалга татбиқ қилиш муҳимлиги қайд этилди.
6. Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг транспорт-коммуникацион имкониятлари ва транзит салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш бӯйича ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда бу соҳада эришилган натижаларни қайд этдилар.
Шу муносабат билан икки давлат тегишли идораларига янги транзит автомобил, темир йӯл, ҳаво қатнови йӯналишларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада қулай шароитлар яратиш бӯйича ишларни давом эттириш тӯғрисида топшириқ берилди.
Томонлар Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси темир йӯлларида юк ташиш учун амалдаги транзит-транспорт йӯлакларининг самарали иш юкламаси масалалари бӯйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ӯзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Президентлар икки қардош мамлакат ва уларнинг халқлари ӯртасида маданий-гуманитар ва савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга кӯмаклашадиган Душанбе шаҳридан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновлар очилганини олқишла-дилар.
7. Давлат раҳбарлари икки қардош халқнинг кӯп асрлик тарихий ва маданий умумийлигини таъкидлаган ҳолда, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берадилар.
Томонлар илмий ва ижодий доиралар, жамоат ташкилотлари ва маданий-гуманитар йӯналишдаги бошқа муассасалар ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқаларнинг ӯрнатилганлиги ва муносабатларнинг янгиланганлигини, шунингдек, Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг маданият ва санъат намояндалари иштирокида кӯплаб ӯзаро тадбирлар ӯтказилганини, бу эса икки мамлакат халқлари ӯртасида ӯзаро англашувни яхшилаш ва уларни яқинлаштиришга кӯмаклашишини мамнуният билан қайд этдилар.
Икки мамлакат Президентлари таълим ва фан соҳаларида ӯзаро муносабатларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ташриф доирасида имзоланган таълим ҳақида давлат намунасидаги ҳужжатларни ӯзаро тан олиш тӯғрисида ҳукуматлараро битимнинг муҳимлигини тасдиқладилар.
Томонлар бундан буён ҳам ӯз давлатлари ҳудудларида истиқомат қилаётган тожик ва ӯзбек жамоатчилиги учун она тили, миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришда қулай шароитлар яратиб беришга кӯмаклашадилар.
8. Президентлар икки мамлакат ҳукуматларига тожик тилини Ӯзбекистонда ва ӯзбек тилини Тожикистонда ӯрганиш ва ӯргатишни такомиллаштириш, тожик ва ӯзбек тилларида ӯқитиладиган умумтаълим ӯқув муассасалари тизимини кенгайтириш, ӯқув ва бадиий адабиётлар, даврий ва илмий нашрлар билан алмашинув бӯйича ҳамкорлик ӯрнатиш, икки мамлакатнинг мумтоз адабиёт вакиллари ва замонавий муаллифлари асарларини таржима қилишни қӯллаб-қувватлаш масалалари бӯйича амалий чоралар кӯриш юзасидан топшириқ бердилар.
9. Томонлар тожик-ӯзбек Давлат чегарасидан ӯтказиш пунктларининг тӯлақонли фаолияти қайта тикланганини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда инсонлар, сармоя, товар ва хизматларнинг ҳаракатланиши бӯйича қулай шароитлар яратиш учун тегишли чегараолди тузилмаларининг уйғун фаолиятини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Давлат раҳбарлари Тожикистон ва Ӯзбекистон фуқароларининг 30 кунга қадар ӯзаро сафарлари учун визасиз режим жорий қилинганлигини, бу эса қисқа вақт оралиғида ӯзаро сафарларни бир неча баробарга ошириш ҳамда икки мамлакат халқлари ӯртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кӯмаклашиш имконини берганлигини ижобий баҳоладилар. Томонлар виза режимини янада либераллаштириш бӯйича биргаликда иш олиб боришда давом этадилар.
10. Президентлар минтақада хавфсизликка оид хуруж ва таҳдидларнинг кучайиб бориши томонларнинг тегишли идоралари ӯртасида биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва уйғунлаштиришни талаб қилади, деган якдил фикрдалар.
Шу ӯринда икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалари ва хавфсизлик органлари йӯналишидаги сермаҳсул ҳамкорлик қайд этилди ҳамда Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг тегишли тузилмалари ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида имзоланган битимларни амалга татбиқ қилиш зарурлиги таъкидланди.
11. Давлат раҳбарлари ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шу муносабат билан икки мамлакат раҳбарлари иккала давлат ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисидаги битим имзоланганлигини олқишладилар.
12. Президентлар икки мамлакат чегараолди ҳудудларида муҳандислик тӯсиқлари участкаларини зарарсизлантириш масаласи бӯйича Тожикистон-Ӯзбекистон қӯшма ишчи гуруҳи фаолиятини ижобий баҳоладилар ҳамда мазкур ишни 2019 йил охирига қадар якунлаш зарурлигини яна бир бор тасдиқладилар.
13. Президентлар минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши, фаровонлиги ва равнақ топишига эришишда муҳим рол ӯйнашини яна бир бор таъкидладилар. Мазкур соҳаларда очиқ мулоқот, ӯзаро англашувни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, ӯзаро мақбул, адолатли ва оқилона ечимларни топиш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар Тожикистон ҳудудида Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 мегаватт бӯлган иккита гидроэлектростанцияни биргаликда қуриш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Икки давлат раҳбарлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссияга Сарез кӯлининг чучук сувидан икки мамлакатнинг ичимлик сувига бӯлган эҳтиёжи учун фойдаланиш масаласини ӯрганишни топширдилар.
Томонлар 2018-2028 йилларда «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе, 2018 йил 20-22 июн) якунларини ижобий баҳоладилар ҳамда Конференциянинг якуний декларацияси ва бошқа якуний ҳужжатларини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Президентлар Марказий Осиё давлатлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган ва тақдим қилинган «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бӯйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан қӯллаб-қувватланганлиги ва 2018 йил 22 июнда қабул қилинганлигини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда халқаро майдонда умумий минтақавий ташаббусларни илгари суриш ва рӯёбга чиқаришдаги ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.
14. Президентлар халқаро масалаларда ҳар қандай қарама-қаршилик ва келишмовчиликларни фақатгина сиёсий йӯл билан, музокаралар ва бошқа тинч воситалар орқали ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамланган принципларга сӯзсиз риоя қилган ҳолда ҳал этиш мумкин, деган якдил фикрдалар.
Томонлар халқаро майдонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар ҳамдӯстлиги, Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлару форматлар доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этадилар.
Президентлар «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» номли Афғонистон бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Тошкент шаҳри, 2018 йил 26-27 март) ҳамда Терроризм ва радикализмга қарши курашиш масалалари бӯйича олий даражадаги халқаро конференция (Душанбе шаҳри, 2018 йил 3-4 май) якунларини ижобий баҳоладилар.
15. Томонлар Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ӯзбекистон Республикасига амалга оширган тарихий хусусиятга эга давлат ташрифи натижаларини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда бӯлиб ӯтган музокаралар ва ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда икки томонлама ӯзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги туртки беришини, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қӯшишини таъкидладилар.
16. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва бутун Ӯзбекистон халқига Тожикистон делегациясига кӯрсатилган меҳмондӯстлик, илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ӯзига қулай бӯлган вақтда Тожикистонга ташриф буюришини таклиф қилди.
Тожикистон Ӯзбекистон
Республикаси Президенти Республикаси Президенти
Эмомали РаҲмон Шавкат МИРЗИЁЕВ
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: