Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3164
Печать

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Энг аввало, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга биродар Ӯзбекистонга давлат сафари билан келишга таклифи учун яна бир марта самимий ва чин қалбдан миннатдорчилик билдираман.

Биз бу сафардан жуда мамнунмиз ва унинг натижаларига алоҳида аҳамият қаратамиз.

 

Таъкидлаб ӯтилганидек, бугунги сӯзлашувлар натижалари бӯйича аҳамият жиҳатидан тарихий янги қарорларни қабул қилдик.

Бу қарорлар тожик-ӯзбек муносабатларни янги чӯққилари ва сифатан янги форматга чиқариш асосларини белгилайди.

Ӯз томонимдан, кӯп қиррали ҳамкорликларимизнинг шартнома-ҳуқуқий базасини анча кенгайтирадиган бугун имзоланган ҳужжатлар пакетининг катта аҳамиятини таъкидлашни истайман.

Улар орасида муҳим ва базавий ҳужжат - стратегик шерикчилик тӯғрисида шартнома.

Давлатлараро муносабатларимизни стратегик шерикчиликнинг янада юқори даражасига чиқариш тӯғрисидаги қарор–бу муносабатларимиздаги катта ижобий ӯзгаришларнинг буткул қонуний ва мантиқий натижасидир.

Шу муносабат билан томонларнинг муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг жорий йил март ойида Тожикистонга тарихий сафари доирасида қабул қилинган қарорларни амалга татбиқ этишга икки томонлама интилишларини алоҳида қайд қилишни истардим.

Унинг натижалари тожик-ӯзбек ҳамкорликлари бутун мажмуини янги маънода жӯшқинлик билан ривожлантиришнинг омилига айланди.

Бунга кӯп жиҳатдан ӯзаро муносабатларимизнинг муаммоли масалалари ва бошқа долзарб мавзуларини комплекс тарзда ҳал этишга ҳисса қӯшди.

Жорий йилнинг олти ойи мобайнида мамлакатларимиз ӯртасида маҳсулот айирбошлаш ӯтган йил шу даврига нисбатан икки баравар ошди.

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат сафари доирасида ташкил этилган икки томон тадбиркорларининг бизнес-форуми чоғида олти юз миллион Америка долларидан зиёд маблағга ӯн еттита ҳамкорлик тӯғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Шундан бир қисми, жумладан, электр энергияси, газ етказиб бериш ва молиявий соҳалардаги ҳамкорликлар тӯғрисидаги келишувлар бугун фаол татбиқ этилиш босқичида турибди. 

«Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кӯргазмаси ва сафаримиз доирасида Тошкентда тожик-ӯзбек қӯшма бизнес-форуми натижаси ҳам шундай самарали бӯлишига ишонаман.

Фуқаролар озод ҳаракатланишлари учун қулай шароитлар яратишда ӯзаро борди-келдилар сезиларли равишда ошди.

Жорий йил олти ойи мобайнида турли, жумладан, сайёҳлик мақсадида тожик-ӯзбек чегарасини мамлакатларимиз ва бошқа давлатларнинг бир миллиондан зиёд фуқароси кесиб ӯтди.

Тожикистон томони икки томонлама муносабатлар сифатан янги форматида кӯтарилаётган чизиғи бӯйлаб бундан кейин ҳам ҳаракатланишни ният қилган.

Бу борада биз ҳамкорликлар барча қирраларида эришилган амалий натижаларни мустаҳкамлашга йӯналтирилган келгусидаги биргаликдаги қадамлар тарафдори эканлигимизни айтдик.

Бу, жумладан, базавий савдо-иқтисодий соҳаларга ҳам тааллуқлидир.

Шу муносабат билан икки томонлама савдода маҳсулот номенклатурасини келгусида диверсификация қилишдан манфаатдорлик билдирилди.

Экспорт-импорт амалиётлари учун шароитни яхшилаш, қӯшма ишлаб чиқариш ва икки мамлакат сармоявий ҳамкорликларини ташкил этиш масалаларига тегишли эътибор қаратилди. 

Сӯзлашувлар чоғида томонлар транзит-транспорт потенциалидан ӯзаро самарали фойдаланиш учун шароитларни такомиллаштириш бӯйича қӯшма ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида қайд қилдик.

Бу борада томонларнинг ӯзаро ҳамкорликлар икки томонлама механизмлари фаолларини мустаҳкамлаш ва қӯллаб-қувватлаш учун қабул қилаётган чора-тадбирлари жуда ӯринли ҳисобланади.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бӯйича ҳукуматлараро комиссия барча йӯналишлар бӯйича ҳамкорликлар долзарб масалалари бӯйича тезкор қарорлар қабул қилишнинг катализаторига айланиши мумкин, дея ӯйлайман.

Икки мамлакат шаҳарлари ва вилоятлари ӯртасида ҳамкорликлару тӯғридан-тӯғри алоқалар соҳасида катта захиралар мавжуд.

Шунинг учун, Хатлон ва Сурхондарё ҳамда Суғд ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий ҳокимиятлари ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида келишувлар имзоланишини маъқуллаймиз.

Биз Шавкат Миромонович билан сув-энергетик захиралардан фойдаланиш соҳасида келгусидаги контруктив ҳамкорликлар аҳамиятини қайд қилдик.

Давлатлараро муносабатлар агар оддий кишилар ӯртасидаги алоқалар ва инсонлар мулоқотига ҳисса қӯшмаса, муваффақиятга эриша олмайди.

Икки мамлакат фуқароларининг ӯзаро сафарлари соддалаштирилган тартиби жорий этилишидан ижобий самарани ҳисобга олган ҳолда, икки давлат ӯртасидаги ӯзаро борди-келди режимини келгусида кенгайтириш тӯғрисидаги фикрларимизни билдирдик.

Тегишли чегара тузилмаларининг одамлар, капитал, маҳсулотлар ва хизматлар озод ҳаракати учун қулай шароит яратиш бӯйича янада уйғунлашган ишини таъминлаш аҳамияти қайд қилинди.

Бизни алоқаларнинг кенгайши ва уларни маданий-гуманитар соҳаларда аниқликлар билан бойитиш факти қувонтиради.

Ижодий жамоалар ӯртасида алмашиш, икки мамлакатда ӯтказиладиган фестиваллар, илмий конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларда биргаликда иштирок этиш яхши анъанага айланмоқда.

Буларнинг барчаси халқларимиз ӯртасида ӯзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва уларни келгусида яқинлаштиришга ҳисса қӯшади.

Бу жараёнда икки мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи тожик ва ӯзбек жамиятлари муҳим рол ӯйнаши қайд қилинди.

Бу борада биз таълим тожик ва ӯзбек тилида олиб бориладиган ӯрта умумтаълим муассасалар тармоғини кенгайтириш, Ӯзбекистон ва Тожикистонда тожик ва ӯзбек тилларини ӯрганишу ӯқитиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиниши аҳамиятини қайд қилдик.

Сафар доирасида муҳим – маориф соҳасида давлат намунаси ҳужжатларини ӯзаро тан олиш тӯғрисида келишув имзоланди.

Бу қадам олий касбий таълим ва илм солҳасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга йӯл очади.

Биз стратегик шериклар сифатида хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида янада яқин ҳамкорликлар тарафдори эканлигимизни айтдик.

Томонлар терроризм, экстремизм, радикал диний идеология, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш ҳамда ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишади.

Бу борада ҳуқуқ ҳимояси тузилмалари, хавфсизлик органлари ва мудофаа идораларимиз ӯртасида ҳамкорликлар тӯғрисида имзоланган келишувларнинг амалга татбиқ этилиши масалалари томонлар диққат марказида бӯлади.

Бу йӯналишлардаги самарали ҳамкорликларни мамлакатларимиз ва бутун минтақада тинчлигу барқарорликни сақлашнинг омили сифатида кӯрамиз.

Ӯзбекистон билан кӯп қиррали дипломатия, жумладан, БМТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликлар биз учун муҳим аҳамиятга эга.

Биз Марказий Осиё мамлакатларини келгусида яқинлаштириш ва минтақавий ҳамкорликларни ривожлантириш бӯйича ижобий тенденцияларни ӯстириш учун имкон қадар кӯпроқ ҳаракат қилиш ниятидамиз.

Бу масалалар бӯйича конструктив диалог учун ҳамиша очиқ томон сифатида Тожикистон Шавкат Миромоновичнинг  Ӯзбекистонда келгуси йили халқаро Наврӯз байрами арафасида Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг навбатдаги консултатив учрашувини ӯтказиш бӯйича ташаббусини қӯллаб-қувватлайди.

Афғонистон мавзуси муҳокамаси чоғида жорий йилнинг март ойи охирида Тошкент шаҳрида бӯлиб ӯтган Афғонистон бӯйича олий даражадаги халқаро конференциялар натижаларини юқори баҳоладик.

Бу борада биз учун қӯшни бӯлган бу мамлакатда тинчлик яратиш жараёни ва келгусидаги тинчлик қурилишига ҳар томонлама ҳисса қӯшишга йӯналтирилган қӯшма ҳаракатлар тарафдори эканлигимизни айтдик.

Биз Ӯзбекистоннинг муваффақият ва ютуқларини доим кузатиб борамиз ҳамда улардан завқланамиз, биродар ӯзбек халқи учун ифтихор туйғусини туямиз.

Тожикистон томони олий даражадаги доимий сиёсий алоқалар туфайли эришилган икки мамлакат шерикчилигини ривожлантириш динамикасидан қониқади.

Биз яқиндан ишончли давлатлараро диалогни барча даражалар ва турли форматларда бундан кейин ҳам рағбатлантирамиз.

Мен азиз биродарим, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни ӯзига қулай бӯлган вақтда Тожикистонга сафар қилишга таклиф қилдим.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва Сизнинг сиймонгизда Ӯзбекистоннинг биродар халқига илиқ истиқбол ва анъанавий ӯзбекона меҳмондӯстлик учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Сӯзим охирида биродарим, муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг яхши маънавий-маданий ташаббусларини давом эттиришни истардим.

Халқнинг таъбири билан айтганда, битта яхши китоб ҳар қандай хазинадан яхшироқдир.

Шунинг учун, Сизга тожик ва ӯзбек классиклари ҳамда замонавий шоиру адиблар адабий дурдоналарини совға қилмоқчиман.

Бу мажмуалар «Гулбоғи ошноий», «Рӯдакий», «Армуғони дӯстий» ҳамда Алишер Навоий асарлари тӯплами–«Чашмаи хирад»дан иборат.

Бу китоблар Сизга маъқул бӯлиши ва қизиқиш уйғотишига ишонаман.

«Ховар» ТМАА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: