Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3320
Печать

Шу йилнинг 7 август куни Исфара шаҳри Солиқ нозирлиги биносининг мажлислар залида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабул қилинди.

Вилоят Раиси Исфара шаҳри аҳолиси билан суҳбатда вилоят раҳбарияти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари ижросини таъминлаш учун фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратишини айтди. Аҳолидан келиб тушган шикоятлардан ӯз вақтида ӯрганилади.

 

Шу куни Ворух, Навгилем, Кӯлканд, Чилгази, Лаккон, Хонобод, Нефтобод ва шаҳар марказидан келган 20 киши вилоят Раисига мурожаат қилди. Улар, асосан, маориф, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият соҳаларидаги қийинчиликларни ҳал қилиш, ичимлик суви билан таъминланиш ва моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилдилар.

Фуқаролар қабули якунлангач, шаҳар фаоллари иштирокида иш йиғилиши бӯлиб ӯтди. Йиғилишда вилоят Раиси шаҳар иқтисодий-ижтимоий соҳалари ҳолатини таҳлил қилиб, ободончилик ва яратувчанлик ишларини жонлантириш юзасидан аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Шаҳар халқ хӯжалиги турли соҳаларининг устувор тараққиёти унинг жорий йил олти ойидаги иқтисодий ва ижтимоий ютуқларидан ҳам яққол сезилади

2018 йилнинг 6 ойида Исфара шаҳри давлат бюджетига солиқ тушуми режаси 102,9 фоиз таъминланган. Яъни бюджетга 46 миллион 895,1 минг сомоний маблағ келиб тушган. Бу кӯрсаткич режадан 1 миллион 305,1 минг сомоний ва ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 миллион 196,6 минг сомоний кӯпдир. Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми режаси 104,1 фоиз бажарилган. 37 миллион 848,1 минг сомоний маблағ тӯпланган бӯлиб, бу режадан 1 миллион 503 минг сомоний ва 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан 2 миллион 59,9 минг сомоний кӯпдир.

2018-2020 йиллар учун Исфара шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурига кӯра, шаҳар халқ хӯжалигининг турли соҳаларида умумий маблағи 200 миллион 431 минг сомонийга тенг бӯлган 152та лойиҳани амалга татбиқ этиш режалаштирилган. Бу давргача 26 миллион 467,9 минг сомонийлик ишлар амалга оширилган. Бу, дастурда кӯзда тутилган умумий маблағнинг бор-йӯғи 13,2 фоизига тенгдир.

2018 йилнинг 6 ойида шаҳарда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 161,5 миллион сомонийга етказилган. Бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,4 миллион сомоний ёки 13,8 фоиз кӯпдир. Олти ой давомида 98та янги иш ӯрнига эга 3та саноат корхонаси фойдаланишга топширилган. Йил сӯнгига қадар 89та иш ӯрнига эга яна 8та янги ишлаб чиқариш корхонаси бунёд этилади.

Бироқ, шунга қарамай, шаҳарнинг саноат соҳасида бир қатор жиддий камчиликлар борки, уларни бартараф этмасдан туриб иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг келгуси тараққиётини таъминлаш имконсиз. Шу йилнинг 6 ойида 5та саноат корхонаси фаолият юритмагани ташвишланарли ҳолдир. Бундан ташқари, 9та корхона фаолияти 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан оқсаган. Шу сабабли 1,1 миллион сомонийлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилмаган.

Қишилоқ хӯжалиги соҳаси мамлакат иқтисодиётининг муҳим ва афзал йӯналишларидан ҳисобланади. Унинг ривожи турли соҳалар тараққиётига кӯмаклашади. 2018 йилнинг 1 июлидаги ҳолатга кӯра, шаҳардаги барча хӯжалик юритиш шаклларида 112,1 миллон сомонийлик қишлоқ хӯжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу давридагига нисбатан 104,6 фоиздир.

Вилоят Раиси шаҳар халқ хӯжалигининг турли соҳалари ҳолатини таҳлил қилар экан, масъулларга Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг боришини назорат остига олишни уқтирди.

Вилоят Раиси, шунингдек, ишлаб чиқариш иқтидорларидан самарали фойдаланиш, сутни қайта ишловчи ва консерва ишлаб чиқарувчи корхоналарни қуриш, экинлар ҳосилдорлигини юқори кӯтариш, экин-тикин структурасига риоя қилиш, замонавий иссиқхоналар ва суперинтенсив боғларни ташкил қилиш, дағал хашакни захира қилиш, такрорий экинни яхши йӯлга қӯйиш, бӯш ётган ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига киритиш, олдинда турган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кӯриш, тиббиёт муассасалари ва авария ҳолатидаги мактабларни таъмирлаш, солиқлар режасини бажариш юзасидан шаҳар раҳбарияти олдига аниқ вазифалар қӯйди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: