Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3355
Печать

Шу йилнинг 6 августида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг кичик мажлислар залида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида иш йиғилиши бӯлиб ӯтди.

Иш йиғилишида вилоят Раисининг биринчи ӯринбосари, вилоят Раиси ӯринбосарлари, бир қатор шаҳар ва ноҳиялар раислари, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи тизимлари раҳбарлари, университет ва институтлар ректорлари ва бошқа масъул кишилар қатнашдилар.

 

Вилоят Раиси иш йиғилишини очиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида вилоятда ободончилик ва яратувчанлик ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, муҳим тарихий саналар ва миллий байрамларни муносиб кутиб олишга ҳар томонлама тайёргарлик кӯрилаётганини қайд этди.

Сӯнгра вилоят Раисининг ӯринбосарлари ӯз соҳалари бӯйича ҳисобот бердилар. Жумладан, вилоят Раисининг биринчи ӯринбосари Рустам Раҳматзода ӯз чиқишида вилоят раҳбариятининг топшириғи асосида барча шаҳар ва ноҳияларида спортни оммавийлаштириш учун зарурий тадбирлар белгиланишини айтди. Ҳозирги кунгача 50дан ортиқ спорт майдончаси фойдаланишга топширилган. Йил сӯнггигача яна 50та спорт майдончаси қуриб битказилади. Ёшларнинг чет элда ноқонуний таҳсил олиши ва уларни ватанга қайтариш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳар ва ноҳиялар, тегишли органлар раҳбарлари халқ билан ҳамкорликда бу борада кӯзга кӯринарли фаолият олиб боришлари зарур.

Вилоят Раиси ӯринбосари Анвар Яқубий саноат соҳасининг бугунги ҳолати, айрим шаҳар ва ноҳияларда солиқлар режасининг сифатли бажарилмагани ҳақида маълумот берди. Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода вилоят саноат соҳасининг мавжуд имкониятларидан тӯлиқ фойдаланилмаётгани, айрим шаҳар ва ноҳияларда солиқлар режасининг таъминланмагани, баъзи саноат корхоналари ӯз мажбуриятларини бажармаётганидан норозилик билдириб, бундан кейин ойда бир марта иқтисод ва саноат соҳалари фаолиятини ӯрганишни йӯлга қӯйиш бӯйича кӯрсатма берди.

Вилоят Раисининг топшириғига биноан, саноат, озиқ-овқат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари замонавий тарзда қадоқланиб, чет элга экспорт қилинади. «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили»да ошхона, ресторан ва меҳмонхоналарнинг хизмат кӯрсатиш мақсадга мувофиқдир.

Иш йиғилишида такрорий экиннинг бориши, пахтанинг ӯсиши, пахта заводларини янги мавсумга тайёрлаш, совуқхоналарда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотини захира қилиш, иссиқхоналарнинг тизимли фаолиятини таъминлаш ва қишлоқ хӯжалиги соҳасига доир бошқа масалалар ҳақида вилоят Раиси ӯринбосари Ориф Хӯжазода ҳисобот берди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода такрорий экин экишнинг зарурати ва мӯл-кӯл ҳосил олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда 15 августгача 16 минг гектардан ортиқ майдонга такрорий экин экиш бӯйича кӯрсатма берди. Вилоятда асалчиликни ривожлантириш масаласи муҳим бӯлиб турибди. Асалари оиласи сонини 52 мингдан 100 минг оилага ва асал ишлаб чиқаришни 1350 тоннадан 2500 тоннага етказиш борасида кӯрсатма берилди.

Иссиқхоналардан самарали фойдаланиш, помидор ва бодиринг етиштириш ҳажмини ошириш, совуқхоналарда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини захира қилиш, боғларни кӯпайтириш, пахтани териб олиш учун техникаларни тайёрлаш, «оқ олтин»ни нобуд қилмай териб олиш, шаҳарларда қишлоқ хӯжалиги сотув ярмаркаларини мунтазам ташкил этиш юзасидан қишлоқ хӯжалиги соҳаси масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кӯриш маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муҳим масалалар сирасига киради. Вилоят Раиси ӯринбосари Назира Ғаффорий шу ва бошқа ижтимоий масалалар ҳақида ҳисобот берди. Маориф соҳаси масъуллари, шаҳар ва ноҳиялар раислари ва бошқа масъул кишилар таълим муассасаларини 20 августгача таъмирлаб бӯлишлари лозим. Вилоят раҳбари кӯрсатмасига биноан, кӯмир захираси маҳаллий кӯмир ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобидан йӯлга қӯйилиб, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари муассасалари эҳтиёжи белгиланган муддатда қаноатлантирилиши керак.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг айтишича, 2020 йили Саразмнинг 5500 йиллиги, ширинкалом тожик шоири Шайх Камол Хужандийнинг 700 йиллиги, Панжакент ва Хужанд шаҳарлари ҳамда Мастчоҳ ноҳиясида Миллий бирлик байрами нишонланади. Шунга боғлиқ равишда шаҳар ва ноҳиялар, тегишли идоралар раисларига аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан, ободончилик ва яратувчанлик ишларини жонлантириш юзасидан масъуллар олдига вазифалар қӯйилди.

Вилоят Раиси ҳузуридаги иш йиғилиши келгуси даврда кӯзга кӯринарли ютуқларни қӯлга киритиш учун фаолият режасини ишлаб чиқиш билан якунланди.

Суғд вилояти Раисининг матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: