Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3364
Печать

Яқинда Хужанд шаҳридаги «Суғдиён» маданият қасрида Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш ва Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаларининг 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида юритган фаолияти якунига бағишланган матбуот конференцияси бӯлиб ӯтди. 

Бу анжуманда вилоят Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси бошлиғи Мирзоқосим Каримов, Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси бошлиғи Муқаддама Ҳошимзода, бошқармалар ходимлари, масъул шахслар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Анжуманда вилоят Ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси бошлиғи Мирзоқосим Каримов жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. М.Каримов Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ёшларга ҳар томонлама қулай имкониятлар яратилаётганини таъкидлади. У ӯз чиқишида ёшларни ватанпарварлик ва ӯз-ӯзлигини англаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва давлатдорликдан фахрланиш руҳида тарбиялаш, диний экстремизм ва терроризмдан ёшларни эҳтиёт қилиш, уларни турли номатлуб гуруҳларга кириб кетишининг олдини олиш учун олиб борилган турли учрашув ва мулоқотлар, ӯтказилган турли тадбирларга тӯхталди.

Ёшлар ҳар бир соҳада илдам одимлаётган етакчи куч бӯлиб, улар жамият тараққиёти учун улкан ҳисса қӯшаётирлар. Умуман олганда, давлат хизматчилари сони икки мингдан ортиқ бӯлиб, уларнинг 664 нафарини ёшлар ташкил қилади. Бу ҳам ӯз навбатида, ёшларга давлат ва ҳукуматимизнинг бӯлган ишончидан далолат беради.

Йиғилишда Суғд вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бӯлими бошлиғи Муқаддама Ҳошимзода ҳисобот даврида олиб борилган фаолиятга тӯхталди. Вилоят шаҳар ва ноҳиялари фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бӯлимлари фаолиятининг асосий йӯналишлари туғилиш, ӯлим, никоҳдан ӯтказиш, никоҳни бекор қилиш, оталик номини муқаррар қилиш, фарзандликка олиш, ном, фамилия ва отанинг номини алмаштириш ҳолатларини қайдга олишдан иборатдир. Шунингдек, белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида мустаҳкам оилалар барпо этиш учун замин яратиш ва оилалар бузилишининг олдини олиш юзасидан ишлар олиб борилади. Бошқарма ходимлари томонидан аҳоли орасида учрашув ва чиқишлар ташкил этилиб, вақтли матбуотда соғлом оила тарғиби, оилалар бузилишининг олдини олиш, янги туғилган чақалоқни ӯз вақтида қайдга олиш, фуқаролик ҳолати муаммоларини ҳал этиш масалалари кӯтарилган.

Ҳисобот даврида вилоятда 52322та фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзуви қайдга олинган. Жумладан, туғилиш-26887та, вафот-5604та, никоҳ-8768та, оталикни муқаррар қилиш ҳолати-1489та, фарзандликка олиш-126та, ном, фамилия ва отанинг номини ӯзгартириш-4933тани ташкил этди. М.Ҳошимзода олти ой давомида 2180 никоҳ бекор қилингани ва бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 ҳолат кӯп эканлигини афсус билан таъкидлади.  

Мамлакат Президенти Жаноби Олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида вилоятда миллий ҳунармандчилик намуналарини ривожлантириш, уй меҳнатини қайта тиклаш, аёлнинг жамиятдаги ӯрнини мустаҳкамлаш, соғлом авлод тарбияси, соғлом ҳаёт тарзи тарғиби, ҳунарманд аёллар фаолиятини ривожлантириш, уларни касбга йӯналтириш ва доимий иш жойи билан таъминлаш, номатлуб омилларнинг олдини олиш, аёллар ва қизлар ӯртасида миллий кийиниш маданиятини тарғиб этиш ишлари амалга оширилди.

Йиғилиш сӯнгида журналистлар ӯзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

О.СУЛАЙМОНОВА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: