Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3196
Печать

Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг самарали ҳамкорликлари доирасида Хужанд шаҳри чиқинди сувларни тозалаш иншооти янгиланади.

Танишув чоғида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзодага берилган маълумотга қараганда, мазкур иншоот 3,5 миллион АҚШ доллари эвазига бугунги кун талабига мослаштирилади. Хужанд шаҳри чиқинди сувларни тозалаш иншооти 70 гектардан ортиқроқ майдонни эгаллаган. Шундан 42,4 гектарда бинолар ва чиқинди сувларни тозалаш ҳовузи қурилган.

 

Вилоят Раиси бу мавзедаги ерлардан мақсадли фойдаланилмаётганидан ташвиш билдириб, иншоот ҳудудидаги бӯш ерларда нодир кӯчатлар ва турли гулларни парваришлашни йӯлга қӯйиш бӯйича кӯрсатма берди. Ражаббой Аҳмадзода уй-жой-коммунал хӯжалик соҳаси масъулларига туну кунлик штаб ташкил қилиб, чиқиндиларни ӯз вақтида Хужанд шаҳридан олиб чиқиш топшириғини берди. Зеро, ҳавонинг иссиғида чиқинди ташлаш нуқталарида чиқиндиларнинг йиғилиб қолиши одамларга ноқулайлик туғдиради. Бошқа томондан эса, юқумли касалликларнинг урчишига сабаб бӯлади.

Вилоят Раиси қурилиши якунланган лабораторияда ускуналарни ӯрнатиш ишларининг бориши билан танишиб, масъуллар эътиборини кредит маблағларидан тежамли фойдаланиш ва уни кечиктирмасдан тӯлаш, тозаликни сақлаш, хизмат кӯрсатишни зарурий даражада йӯлга қӯйишга жалб этди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: