Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2964
Печать

18 июл куни Тожикистон миллий банкининг Гулистон шаҳридаги Таълим-истироҳат марказида «Жамият кенгаши Раисининг Тожикистон Жумҳуриятида 2018 йилнинг сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили деб эълон қилинишига доир ташаббуси ва Суғд вилояти тажрибасини ӯрганишнинг аҳамияти» мавзусида Жамият кенгашининг сайёр йиғилиши бӯлиб ӯтди. Унда Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода қатнашди ва нутқ сӯзлади.

Вилоят Раиси ӯз чиқишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан 2018 йилнинг сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили деб эълон қилингани Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг сайёҳлик соҳаси ва миллий ҳунрмандчилик ривожига қаратаётган эътиборининг олий намунаси бӯлганини таъкидлади.

 

Ушбу ижтимоий муҳим соҳаларнинг ривожланиши иқтисодиётнинг тараққий этиши ҳамда азиз юртимизнинг халқаро нуфузи ошишига хизмат қилади. Миллатнинг улуғ етакчиси илгари сурган ушбу эзгу ташаббусни қӯллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар йӯлга қӯйилди. Жумладан, вилоят Раисининг қарорига мувофиқ, туризмни ривожлантириш бӯлими тузилди. Бир қанча халқаро форум ва фестиваллар ӯтказилди. Чунончи, вилоят марказида «Қадимий Суғдга марҳамат» фестивали ва Исфара шаҳрида халқаро туризм форуми ӯтказилди. Ҳозирда вилоятда 24та сайёҳлик ширкати фаолият юритмоқда. Тарихий мавзелар сайёҳларни қабул қилишга тайёр. Туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилди. Натижада бу даврда 527 минг сайёҳ, шундан 370 минг сайёҳ Суғд вилоятининг бетакрор табиати ва тарихий жойларини томоша қилдилар.

Ражаббой Аҳмадзода, шунингдек, Тожикистоннинг очиқ эшиклар сиёсати, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг таъминланиши натижасида дунё аҳлининг мамлакатимизга бӯлган эътибори ортаётгани ҳамда йилдан-йилга сайёҳлар сони кӯпаяётганини айтди. Шунинг учун соҳа масъуллари ободончилик ва яратувчанлик ишларини жонлантириб, юқори даражали хизмат кӯрсатишни таъминлаш учун тадбирлар белгилашлари зарур.

Йиғилишда ижтимоий тараққиёт ва жамият билан алоқа масалалари бӯйича Тожикистон Жумҳурияти Президенти Ёрдамчисининг бӯлим маслаҳатчиси Шуҳрат Азиззода, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш қӯмитаси раиси ӯринбосари Ҳабибулло Амирбекзода, Тожикистон Жумҳурияти Жамият кенгашининг мувофиқлаштирувчи котиби Нурулло Саидов, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг туризмни ривожлантириш бӯлими мудири Абдумажид Раҳимов, Зарафшон туризмини тараққий эттириш ассоциацияси директори Жамшед Юсупов, Тожикистон тадбиркор аёллар ассоциацияси ижрочи директори Малика Мирзобаҳодурова сӯзга чиқиб сайёҳлик соҳаси ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳақида ӯз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Вилоят Раисининг биринчи ӯринбосари Рустам Раҳматзода бошчилигида бӯлиб ӯтган йиғилишнинг иккинчи қисмида Жамият кенгаши аъзолари Тожикистон жамият кенгашининг 2018 йилнинг 7 апрелида тӯлдирилган низомномаси, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йӯналишидаги фаолиятини яхшилаш борасида ӯзфикр-мулоҳазаларини билдириб, фойдали маслаҳатларни ӯртага ташладилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: