Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2941
Печать

Жорий йилнинг 11 июлида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳридаги турли иншоотлар қурилиши жараёни билан танишди.

Вилоят Раиси энг биринчи Суғд вилояти телевидиние ва радио идорасининг техник марказига келиб, у ердаги қӯшимча бинонинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Вилоят телевидение ва радио идораси техник марказининг қӯшимча биноси қурилиши вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан бунёд этилади ва ишчиларнинг фаолияти учун қулай шароитлар яратилади.

 

Вилоят Раиси вилоят телевидение ва радио идораси ходимлари билан суҳбат чоғида телевидение муҳим тарбия воситаси эканлигини, шунга кӯра, ҳар бир дастурнинг ӯз мақсади бӯлишини ва инсонларни тӯғри йӯлга бошлашини айтди. Ражаббой Аҳмадзода телевидение ходимлари давлатнинг муҳим тадбирларини ва Тожикистон Жумҳурияти ҳукуматининг сиёсатини тарғиб қилиш, унинг раҳбарияти дастурларнинг мазмун ва мундарижаларини янада яхшилаш, шунингдек, болалар учун махсус кӯрсатувлар тайёрлаш тӯғрисида тавсиялар берди.

Қайд этишларича, Суғд вилояти телевидениеси 1991 йилда ташкил этилган бӯлиб, ӯзининг 27 йиллик фаолияти давомида Тожикистон Жумҳурияти ҳукуматининг кӯзлаган сиёсатини тарғиб қилиш ва тожиклар давлатчилигининг янги тарихининг муҳим воқеаларини намойиш этишда, жумладан, Тожикистон Жумҳурияти Олий Кенгаши тарихий 16 сессиясини ёритишда арзирли ҳисса қӯшган.

Шундан сӯнг вилоят Раиси Суғд вилояти саратоншунослик марказининг нур билан даволаш бӯлими биносини кӯрди. Ушбу бино вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг молиявий қӯллаб-қувватлаши билан қад ростлаб, тиббий ускуналар ва жиҳозлар тӯлиқ улангандан сӯнг халққа хизмат кӯрсатади. Шу кунгача МАГАТЭ халқаро ташкилоти томонидан «ТЕРАБАЛТ» нур бериш апарати келтирилган ва келажакда бошқа зарурий апаратлар келтирилиши кӯзда тутилган.

Жорий йилда Хужанд шаҳрининг биринчи сонли гимназияси ӯқитувчилари ва ӯқувчилари янги замонавий ва кӯркам бинога ӯтади. Ушбу уч қаватли бино 31 синфхона ва мажлислар зали, ошхонадан иборатдир. Иншоот буюртмачиси вилоят асосий қурилиш идораси бӯлиб, унинг пудратчилари «Сохтмончӣ-1» ЁТҲЖ ва «Юсуф-2016» ЁТҲЖдир.

Вилоят Раиси таълим биноси қурилиши ишларининг бориши билан танишиш давомида масъулларга бино белгиланган муддатда ва юқори сифатда фойдаланишга топширилиши тӯғрисида топшириқлар берди.

Вилоят Раиси шу ҳудудда Лойиқ Шерали номидаги Ёшлар қасрининг қайта таъмири билан ҳам танишди ва ишларни янада жонлантириш тӯғрисида масъулларга вазифалар берди. Ушбу қаср асосий машғулотлар ва ёшларнинг турли тадбирлари ӯтказиладиган маскан бӯлиб, таъмирга муҳтож ҳолатда эди. Эндиликда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан қайта таъмирланмоқда. Айни пайтда ишларни охирига етказиш учун «Шаҳрсохтмон» МЧЖ мутахассислари жалб этилган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: