Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Спитамен ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида ноҳия фаоллар мажлиси бӯлиб ӯтди.
Фаоллар мажлисида вилоят Раиси ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи тизимлари, ноҳия раҳбарияти ва фаоллар иштирок этдилар.
Вилоят Раиси Спитамен ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг жорий йил биринчи ярим йиллиги давомидаги фаолиятини таҳлил этиб, масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ободончилик ҳамда яратувчанлик ишларини жонлантириш юзасидан аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини амалга ошириш мақсадида ва давлат Истиқлолиятининг 30 йиллигини юқори даражада кутиб олиш учун Суғд вилоятида «1300 зарбдор меҳнат куни» эълон қилиниб, вилоятнинг барча минтақаларида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари янада жонлантирилди.
Шунинг учун Спитамен ноҳияси раҳбарияти ва масъуллари ҳам барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиб ва ички ҳамда ташқи сармояни жалб этиш йӯли билан жойларда ишлаб чиқариш цехлари, мактаблар, болалар боғчаси, соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари, савдо ва хизмат кӯрсатиш марказлари, сартарошхона, гӯзаллик салони, ҳаммомлар қуриш, йӯллар таъмири, сув ва электр қуввати узатиш тармоқлари тортиш ва бошқа ишларга асосий эътиборни қаратишлари зарур.
Вилоят Раиси, шунингдек, масъуллар солиқ режаси бажарилиши ва Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини ҳаётга самарали татбиқ этишлари лозимлигини қайд этди.
Суғд вилояти Раиси ишлаб чиқариш цехларининг ҳозирги фаолияти ва бир неча саноат корхоналарининг тӯхтаб қолганига эътироз билдириб, ноҳияда саноат соҳаси тараққиёти 150 фоизгача таъминланиши кераклигини таъкидлади. Фойдаланилган электр қуввати тӯловини йиғиш масаласи эса, вилоят раҳбариятининг эътиборини тортди. Зеро, ушбу кӯрсаткич аҳоли ӯртасида 73,4 фоиз ва умумий ҳисобда, 88 фоизни ташкил этади ва бу вилоятдаги энг паст кӯрсаткичлардан ҳисобланади.
Ноҳия қишлоқ хӯжалиги соҳаси масъуллари экин экилишидан ташқарида қолган 105 гектар майдондаги ерларни қишлоқ хӯжалиги айланишига киритиш юзасидан зарурий тадбирлар белгилашлари лозим.
Маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари масъуллари эса, муассасалар бинолари таъмири, қӯшимча синфхоналар ва мактаблар қуриш, саломатлик марказлари ва тиббий пунктлар бунёд этиш ишларига кӯпроқ эътибор қаратишлари зарур.
Шу йӯналишда янги ӯқув йили бошлангунча таълим муассасалари таъмири тӯлиқ тугатилиб, 2018-2019 йиллар кузги ва қишки мавсуми учун тайёргарлик ишлари ӯз вақтида амалга оширилиши ҳақида топшириқ берилди.
Шунингдек, масъуллар Миллат пешвосининг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида барча чекка қишлоқларда алоҳида суннат қилиш хонаси ва туғруқхонасига эга бӯлган саломатлик марказлари, тиббий пунктлар қуриш учун тадбирлар белгилашлари лозим.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: