Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3233
Печать

Шу куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан Спитамен ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида фуқаролар қабули ӯтказилди.

Фуқаролар қабулида Спитамен ноҳиясидан 33 киши турли масалалар, жумладан, ердан фойдаланиш сертификатини олиш, йӯл таъмири, мактаб, боғча ва спорт майдончалари қурилиши, суғориш суви билан таъмин этиш ҳамда моддий ёрдам сӯраб вилоят Раҳбарига мурожаат қилишди. Вилоят Раиси аҳолининг ҳар бир мурожаатини диққат билан тинглаб, фуқароларни қийнаётган муаммолар ва турли қийинчиликларни ӯз вақтида ҳал этиш тӯғрисида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи ва Спитамен ноҳиясининг тегишли органларига аниқ топшириқлар берди.

 

Шаҳар ва ноҳиялардаги фуқаролар қабули Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фуқаролар мурожаатига эътибор ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш тӯғрисидаги кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу куни вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода Спитамен ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг кичик мажлислар залида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди ва уларга эсдалик совғалар топширди. Суҳбат чоғида Ражаббой Аҳмадзода Тожикистон Жумҳурияти ҳукумати фахрийларни ҳамиша қӯллаб-қувватлаш мақсадида аниқ чора-тадбирларни амалга ошираётганлигини ҳамда меҳнат фахрийларининг кӯп йиллик ва ҳалол хизматлари қадрланиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: