Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2971
Печать

Жорий йилнинг 10 июлида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода турли соҳалар ҳолати билан танишиш, фуқароларни қабул қилиш ва энг муҳим ижтимоий қийинчиликларни ҳал қилиш мақсадида, Спитамен ноҳиясига иш сафари уюштирди.

 

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода дастлаб Спитамен-Янгиобод-Андарсой автомобил йӯлини асфалтлаш ишларини бошлаб бериб, минтақа аҳолиси билан самимий суҳбатлашди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати ва тинчлик-осойишталик туфайли мамлакатнинг барча минтақалари, жумладан, Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларида яратувчанлик ишлари давом этаётганини айтди. Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини кӯзга кӯринарли ютуқлар билан қарши олиш учун вилоятда “1300 зарбдор меҳнат куни” эълон қилингани ва бунинг доирасида бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланди. Ражаббой Аҳмадзода ноҳия фаоллари ва тадбиркорларини ӯз яшаб турган ҳудудларини обод қилиш ҳамда ижтимоий иншоотлар ва хизмат кӯрсатиш марказларини бунёд этишга ҳисса қӯшишга чақирди.

Мазкур йӯлнинг умумий узунлиги 10,8 километрни ташкил қилади. Шундан 2 километрдан ортиғи вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан асфалт қилинади. Бу йӯл Янгиобод ва Андарсой қишлоқларини ноҳия маркази билан боғлайди.

Вилоят Раиси иш сафари давомида Андарсой қишлоғида янги ва замонавий мактаб қурилишига асос солди. Ушбу мактаб вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан 2 гектар майдонда қуриб битказилади. У 2019 йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилади.

Қурилиш лойиҳаси билан танишиш чоғида маълум қилинганидек, 640 ӯқувчига мӯлжалланган янги мактабда таълим-тарбия учун зарурий шароитлар яратилади. Ражаббой Аҳмадзода аҳоли сонининг кӯпайишидан келиб чиқиб мактаб биносини 920 ӯринли қилиб битказиш бӯйича масъулларга топшириқ берди. Шунингдек, мутасаддилар зиммасига янги маҳаллада тиббиёт уйи қурилиш лойиҳасини тайёрлаш ва тақдим этиш вазифаси юклатилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: