Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2864
Печать

Шу йилнинг 5 июнида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳрида жойлашган Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университетига бориб бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини амалга татбиқ этиш мақсадида ҳамда давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида шу маърифат даргоҳида бир қатор муҳим иншоотларни қуриш режалаштирилган.

 

Режага кӯра, университетнинг қурилиши тамомланмаган иншоотида спорт зали, ошхона, замонавий мажлислар зали бунёд этилади. Вилоят Раиси қурилиш ишлари билан танишар экан, мажлислар зали 1000 ӯринли бӯлишини маслаҳат берди. Шунингдек, ошхона биносининг иккинчи қаватида компютер синфхоналари ва тест марказларини қуриш фойдадан холи бӯлмаслиги таъкидланди.

Шу ерда вилоят Раиси университет ӯқитувчи ва ходимлари учун мӯлжалланган 10 қаватли турар жой биноси ва талабалар ётоқхонасининг қурилиш режаси билан танишиб, масъулларни иншоот лойиҳасини замонавий тарзда тайёрлашга вазифадор этди.

Мамлакатдаги нуфузли университетлардан бири бӯлмиш Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети ӯзининг 25 йиллик фаолияти давомида мамлакат халқ хӯжалигининг турли соҳаларини равнақ топтиришда муҳим рол ӯйнаган. Университетнинг олтита факултетида олти мингга яқин талаба таълим-тарбия олмоқда.

Шу куни вилоят Раиси «Суғд» эркин иқтисодий минтақасида бӯлиб, бу ердаги қурилиш, янги техника ва асбоб-ускуналарни ӯрнатиш ишлари жараёни билан танишди. Вилоят Раисининг иш танишуви Миллат Пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига қилган иш сафари чоғида берган топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида амалга оширилди. Давлат Сарвари вилоят фаоллари билан бӯлган мулоқотда эркин-иқтисодий минтақанинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хизмат кӯрсатиш ва экспорт-импорт амалиёти ҳажми 80 миллион сомонийни ташкил этгани, бу кӯрсаткичлар қониқарли эмаслигини айтганди. Шунинг учун тӯғридан-тӯғри хорижий сармоя ҳажмини ошириш, экспортга йӯналтирилган ва импорт ӯрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, умуман олганда, минтақанинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарурий тадбирларни белгилаш бӯйича кӯрсатма берилганди.

Миллат Пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқларини бажариш мақсадида эркин иқтисодий минтақада янги саноат корхоналарини ишга тушириб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кӯзда тутилган. Вилоят Раиси «КМС шаҳри Хуxанд» ЁҲЖ, тошни қайта ишловчи корхона ва «Азияполитекс» МЧЖ фаолияти билан танишиб, қурилиш ишлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини уқтирди.

«Суғд» эркин иқтисодий минтақасида ҳозирда 24та корхона қайдга олинган. Ӯтган йили минтақадаги корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қирғизистон, Ӯзбекистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилинган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: