Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2003 йил «Халқаро тоза сув йили» 2005-2015 йиллар «Сув ҳаёт учун халқаро ӯн йиллиги» ва 2016 йил «2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» янги ӯн йиллик амалиёти эълон қилинди.
Жорий йилнинг 22 март куни Нью-Йорк шаҳрида 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» Халқаро ӯн йиллик амалиётининг бошланиши муносабати билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон «2018-2028 йиллар сув устувор тараққиёт учун» Халқаро ӯн йиллик амалиёти доирасида сув захиралари иқлим ӯзгариши, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги афзал амаллар номи остида бӯлиб ӯтган Тожикистон ва фаол мамлакатларнинг қӯшма тадбирида иштирок этди ва сӯзга чиқиб «Бизлар сув захиралари соҳасидаги мақсад ва вазифаларга ӯз вақтида эришиш учун турли йӯналишларда сайъ-ҳаракатларимизни доимо жонлантиришимиз керак»,-деган ташаббусни илгари сурди.
Тожикистон давлати Сарвари иқлим ӯзгаришининг табиатга таъсири тобора кучайиб бораётгани, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан ташвиш билдириб, сув тошқини, сел, кӯчки тушиш каби табиий офатлар ҳар йили аҳоли ва мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказаётганини таъкидлади. Охирги статистика маълумотларга қараганда, бир йилда жаҳонда 50 миллион одам сув етишмаслигидан вафот этган, 1,5 миллиард аҳолига тоза ичимлик суви етишмайди, 2,6 миллиард кишилар сифатсиз сув истеъмол қилишидан ва дунёнинг 80 давлати умуман сув етишмаслигидан азоб чекишади, бу муаммо дунёдаги энг асосий, биринчи рақамли муаммо ҳисобланади. Тожикистонда 14 минг музлик, 10 минг дарё, 2 минг кӯл сув омборлари 200 шифобахш булоқлари бӯлиб, ҳаммаси ичимлик сувидир. Ӯрта Осиё давлатлари ҳудудидаги сув манбасининг 60-65 фоизи Тожикистонда вужудга келади. Тожикистонда экологик жиҳатдан энг тоза ва арзон электр энергияси-сув асосида ишлаб чиқарилади. Сув қувватига асосланган электр энергияси захирасига кӯра, Тожикистон жаҳондаги 230дан ортиқ давлатлар орасида 8-ӯринда, собиқ Шӯро давлатлари ичида 2-ӯринда туради.
Ноҳиямиз ҳам аграр ноҳиялардан бири бӯлиб, экиладиган ерларга ноҳия ер ҳолатини яхшилаш ва сув билан таъминлаш идораси хизмат кӯрсатишади. Балансимиздаги 5та сув тортиш станцияси, 20та сув тортиш агрегатлари ва 55та скважина ноҳиядаги 6000дан ортиқ деҳқон хӯжаликларни сув билан таъминлайди. Ҳар йили ҳукуматимиз томонидан ерлар ҳолатини яхшилаш сув станциялари агрегатлари, скважиналарни таъмирлаш ва каналу–зовурларни лойқалардан тозалаш учун маблағ ажратилади. Масалан, 2017 йилда маҳаллий бюджетдан 539,0 минг сомоний ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун маблағ ажратилиб, 25 километр масофада канал ва зовурлар тозаланган ва 1300 гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланган. Ӯтган йилда бизлар хӯжаликларга 3 млн 160 минг сомоний бӯлган 177,5 миллион куб метр сув бердик. Жорий йилда ҳам бу ишлар учун вилоят Ҳукумати бюджетидан 600 минг сомоний ва ноҳия бюджетидан 300 минг сомоний маблағ ажратилди. Барча сув тортиш агрегатлари сифатли таъмирдан чиқарилди, каналу-зовурлар тозаланди, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Сув захиралари устувор тараққиётида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошламаси билан ноҳияда, қолаверса, бизнинг идорамизда бир талай ишларни амалга оширилмоқда.
Ноҳия қишлоқ хӯжалиги бошқармаси ва ноҳиядаги 21та сувдан фойдаланувчилар ассосацияси меҳнат коллективлари билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Барчамизнинг мақсадимиз битта: сувдан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини етиштириб, халқимиз дастурхонининг тӯкинчилигини таъминлаш ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муносиб ҳиссамизни қӯшишдир.
Шунинг учун идорамизнинг 310 инжинер ходим, ишчилари ӯз вазифаларини сидқидилдан бажаришиб, деҳқонлар, боғдорлар ва аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишмоқда. Бу ишларда ташкилотимиздаги 158 нафар Тожикистон Халқ Демократик партияси аъзолари, жумладан Боиржон Юлдошев, Комилжон ва Икромжон Холиқов, Акбарали Аҳмадалиев, Насим Нурматов, Рӯзибой Холматов, Бахтиёр Мамажонов, Абдумажид Шарипов, Нуъмон Муяссаров, Даврон Қодиров, Мӯмин Қаюмов, Шавкат Махсумов, Малика Қулиева, Зафаржон Собиров, Файзулло Облоқуловлар бошқаларга намуна бӯлишмоқдалар. Вақт-вақти билан сувдан самарали фойдаланиш борасида рейдлар ташкил қиляпмиз. Жумҳуриятимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида 1300 ободонлаштириш, яратувчанлик, кӯкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик куни эълон қилдик.
Модомики, дунёдаги барча мавжудот ҳаётининг асосий сув экан, бу бебаҳо неъматни эъзозлаш, уни тоза ва покиза сақлаш, уни ифлос қилмаслик, унга чиқинди ташламаслик ва унга нисбатан номақбул муносабатда бӯлмасликка вазифадормиз. Зеро, сувнинг инсон ҳаётида катта ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, узоқни кӯра оладиган оқил ва доно, дунё аҳолисини проблемасини ҳал қилишда ташаббускор, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шундай баҳо беради: «Сувнинг қиймати нефту газ, кӯмир, бошқа ёғилғилар ҳамда энергетик манбалардан кам эмас».
Шунинг учун бу табиат бойлигини асраб-авайлаш, унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Шундай экан, оқар сувнинг қадрига, етмоқлик, уни эъзозламоқлик, кӯзга тӯтиё қилмоқлик лозим… Бир сӯз билан айтганда, сув ҳаёт манбаи сифатида тараққиёт ва тириклик омилидир.
Иброҳимжон ВОҲИДОВ,
Ашт ноҳияси ер ҳолатини яхшилаш ва сув билан
таъминлаш давлат идораси бошлиғи, ноҳия Мажлиси вакили
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: