Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3251
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш сафари доирасида Хужанд халқаро аэропортида «Парвоз йӯлини ёритиш техник таъминоти маркази»ни фойдаланишга топширди.

Ёруғлиги баланд бӯлган бу ёритувчи ва огоҳлантирувчи янги ускуна Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти-«ИКАО»нинг биринчи даражаси талабларига мувофиқ келади ва унинг умумий маблағи 26 миллион сомоний бӯлиб, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ва Европа янгиланиш ва тараққиёт банки ҳисобидан қурилган.

 

Янги ёритиш ускунаси самолётларнинг қӯниши ҳамда учишини об-ҳавонинг қандай бӯлишига қарамай, кеча ва кундузнинг истаган пайтида юқори сифат билан амалга ошириш учун имкон яратади.

«Хужанд халқаро аэропорти аэродромини янгилаш ва техник жиҳозлаш» лойиҳаси 2013 йилдан уч босқичда бошланган бӯлиб, айни пайтда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида фойдаланишга топширилди.

Биринчи босқич учиш ва қӯниш йӯлини асфалтлаш, уни келгусида ёритиш ускуналарини ӯрнатиш учун тайёрлаш ишларини бажариш билан боғлиқ бӯлиб, иккинчи босқич ёруғлиги баланд бӯлган ёритиш ва огоҳлантириш ускуналарини ӯрнатиш ва ёруғликни таъминлашдан иборат эди. Учинчи босқич эса, 258 даражали магнит йӯналишидан ИЛС қӯниши янги системасини ӯрнатиш ишларини ӯз ичига оларди.

Марказ билан танишув чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ва Хужанд халқаро аэропорти раҳбариятига Хужанд халқаро аэропортида хизмат кӯрсатиш сифатини ошириш, парвозлар хавфсизлигининг юксак даражасини таъминлаш, мамлакат аэропортлари инфратузилмасини халқаро меъёр ва талабларга жавоб беришга мослаш ва шунинг заминида парвозлар географиясини кенгайтириш, узоқ ва яқин чет давлатларга янги йӯналишларни ташкил этиш, халқаро йӯловчиларни ташиш ҳажмини ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Айтиш жоизки, 2016 йилдан бошлаб, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириғи билан айланиш йӯллари ва аэропорт перронини кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Бу ишлар катта самолётлар перронда айланиши, қайтиши, эркин ҳаракат қилиши ва тӯхташ ӯрнига жойлашишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бажарилади.

2017 йили аэропортда 65 минг квадрат метрдан ортиқ масофа асфалтланди. Унинг кӯп қисми, асосан, парвоз йӯлини узайтириш, айланиш йӯлини кенгайтириш, аэропорт перрони ва самолётлар тӯхташ жойини кенгайтириш учун бажарилди.

Эслатиш лозимки, 2017 йилнинг 25 мартида давлат Сарварининг Суғд вилоятига иш сафарларидан бирида Хужанд халқаро аэропортида бир қатор турли хизмат кӯрсатиш иншоотлари, жумладан, 250 ӯринга эга бӯлган «Ёшлар зали» ва «Ёшлар ресторани» ҳам очилган эди.

Аэропорт ҳудудидаги биноларни янгилаш ва жиҳозлаш ишлари аэропортнинг ӯз маблағи ҳисобидан амалга оширилди. Бу ерда аҳолига хизмат кӯрсатишни ҳозирги замон талабларига мувофиқлаштириш учун барча янги жиҳоз ва ускуналар ӯрнатилиб, миллий нақшлар билан зеб берилган ва диққатни жалб этувчи чиройли ӯриндиқлар жойлаштирилган.

Аэропорт ичидаги ва ёнидаги йӯллар янгиланиб, асфалтланган. Йӯллар атрофига манзарали дарахт кӯчатлари ӯтқазилиб, ранг-баранг гуллар билан безатилган ва тӯлиқ чароғонлаштирилган.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд халқаро аэропорти раҳбариятига ободончилик ишларини амалга оширганлари, давлат ва Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати раҳбариятининг яратувчанлик ташаббусларини қӯллаб-қувватлаганликларига юқори баҳо берди.

Шу билан Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига иш сафари якунига етди.

Вилоятнинг бир қатор шаҳар ва ноҳияларига уюштирган иш сафаридан кейин 31 март куни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд шаҳридан Душанбе шаҳрига қайтди.

Хужанд халқаро аэропортида давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмонни Суғд вилояти раҳбарияти ва аҳолиси давлат Бошлиғининг халқ яхши турмушини таъминлаш йӯналишидаги муносиб хизматларини қадрлаш нишонаси сифатида тантанали равишда кузатиб қӯйдилар.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: