Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқ ҳунармандчилиги намуналари кӯргазмасини кӯздан кечирди.
“Ҳумо” хизмат кӯрсатиш марказида ҳунармандчилик намуналари билан бир қаторда миллий таомлар ҳам намойиш қилинди. Ҳунарманд аёллар томонидан алоҳида қозонларда нишолла, ҳадиса, ҳалво, гӯжа, қурутоб, манти, атала, омоч ва бошқа турли қадимий ширинликлар ва таомлар тайёрланди.
Панжакент шаҳар аёллари кулча, патир, қатлама, сомса каби турли нон маҳсулотларини пиширишда донг таратганлар. Наврӯзи Ажам анъаналарини бажариш доирасида аёллар сумалак пиширишди ва фолклор гуруҳ таркибида қӯшиқ куйлашди. Шу куни ҳафтсин ва ҳафтшин дастурхони ҳам тузалди.
Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аждодларимиз жуда қадим замонлардан ҳунармандчилик ва косибчилик билан шуғулланиб келгани, асрлар давомида юзлаб ҳунар турларини яратиш учун йӯл очишганини таъкидлади.
Кулолчилик, заргарлик, мато тӯқиш, читгарлик, кигиз ва шолча тӯқиш, қуроқчилик, зардӯзлик, ӯймакорлик тожик миллатининг қадимий ҳунарларидандир.
Атлас ва адрасга бурканган лобар қизлар кӯз-кӯз қилган миллий либосларнинг жозибаси тожик миллатининг оламшумул тарихи ва маданиятидан дарак беради. Адрас тӯқувчилар фаолияти билан танишиш асносида сӯнгги йилларда бу қадимий ҳунар қайтадан тиклангани, аёлларнинг энг севимли касбига айланган чеварчилик ва чакан тикиш бугун тожик халқи моддий-маънавий меросининг ёрқин намунаси ҳисобланиши таъкидланди.
Хоналарнинг зардӯзлик, қуроқчилик ҳунарлари ҳамда қадимий ва замонавий миллий либослар асосида безатилгани панжакентлик ҳунарманд аёлларнинг нозик дидидан гувоҳлик беради. Ҳунармандлар ёғоч, тош, ганч ва матода жаннатий Тожикистоннинг гӯзал табиатини акс эттиргандилар.
Суғд вилоятида гилам тӯқишга мослашган корхона ва цехларнинг ташкил қилиниши туфайли юзлаб одамлар иш жойи билан таъминланиб, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш йӯналишида кӯзга кӯринарли ютуқларга эришдилар.
“Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили”нинг эълон қилингани, уйда тайёрланадиган маҳсулотлар сотуви учун имтиёз белгилангани ва уларнинг солиқ тӯловидан озод қилингани мамлакат ҳукуматининг бу соҳага қаратиб келаётган доимий эътиборидан далолат беради.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат зиёлилари билан суҳбатда “Саразмнинг қадимий аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, 2020 йили тожик халқининг қишлоқ хӯжалик, ҳунармандчилик ва шаҳарсозлик маданиятини шакллантиришда муҳим ӯрин турган марказ-қадимий Саразмнинг 5 минг 500 йиллигини нишонлашни таклиф этаман”, дея таъкидлаганди.
Миллий совғалар бурчагида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон совғаларга иложи борича кӯпроқ ижодий фантазияни сингдириш зарурлигини уқтирди. Миллий совғалар ушбу водий тоғларидаги қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда Суғд вилоятининг қӯли гул усталари томонидан ясалган.
Ёғочдан тайёрланган ӯймакорлик намуналари, сандиқлар ва турли товоқлар барчага бирдек маъқул бӯлди.
Тор, рубоб, соз, танбур, доира, дутор, сетор ва карнай каби 20дан ортиқ миллий мусиқа асбоблари кӯргазмага қӯйилди. Маънавий мерос сифатида ардоқланадиган созандалик ва хонандалик халқ маданиятининг муҳим қисми ҳисобланади. Бу борада водий аҳолисининг юксак истеъдоди ва маҳорати қалбларга завқу шавқ бағишлайди.
Бу ердаги келин хонаси миллий услубларга мос ҳолда безатилганди. Қизлар келинлик либосларининг намунасини намойиш қилдилар. Ёшларга яратилаётган имкониятлар учун ӯз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Шунингдек, Панжакент, Айний ва Тоғли Мастчоҳдан бӯлган 150 етим учун байрам дастурхони ёзилди. Кенг ва шинам зал замонавий миллий услублар асосида безатилганди. Бу муҳим тадбир мамлакат ҳукуматининг кам таъминланган оилаларга нисбатан ижтимоий сиёсати доирасида амалга оширилди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 150 етимга байрам совғаларини тақдим этди. Бу хайрли тадбир Наврӯз байрами кунларида болалар қувончига қувонч қӯшди.
www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: