Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси,
Тожикистон Жумҳурияти Президенти,
Жаноби Олий, муҳтарам
Эмомали Раҳмонга
Биз, меҳнат фахрийлари ва Суғд вилоятининг таниқли кишилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг баланд минбаридан қилган маърузангиз ва суҳбатларингизни оинаи жаҳон орқали томоша қилиб, борлиғимизни қувонч ва фахр ҳисси чулғаб олди. Сиз-ёш тожиклар давлати Бошлиғи энг олий мартабага етиб, чинакам йӯлбошчи сифатида дунёнинг миллиардлаб аҳолисини ӯз ортингиздан сув-ёруғлик сари бошлаб борасиз.
Бугун дунё аҳолиси чучук сув таъминотидек сайёранинг энг катта муаммосига дуч келмоқда. Дунёнинг турли бурчакларида яшаётган юз минглаб инсонлар сув етишмаслиги сабабли ҳалок бӯлиб, улкан экологик фалокатга дучор бӯлмоқда. Тожик миллатининг улуғ етакчиси-Сизнинг сувга доир гуманистик сиёсатингиз дунё халқларини тӯлқинлантириб юборди. Барча кексалар Сизни дуо қилишади.
Муҳтарам Жаноби Олий! Биз ҳам Сизнинг муҳаббатингиз ва ғамхӯрлигингизни ҳис қилувчи миллионлаб одамлар қатори тожик миллати етакчисининг халқаро миқёсдаги бундан тенгсиз муваффақиятидан миннатдормиз. Умумжаҳон сув куни муносабати билан Сизни муборакбод этамиз.
Сиз тожикларга хос ақл-заковат билан “2018-2028 йиллар, сув устувор тараққиёт учун” халқаро ӯн йиллик амалиётини расман бошлаб бердингиз. Сизнинг бу ташаббусингизни ҳаётга татбиқ этиш учун қӯлдан келганича ҳаракат қилишга тайёрмиз. Зеро, БМТ қӯллаб-қувватлаши билан Сиз илгари сурган ташаббусларнинг бутун дунёда амалга ошиши халқнинг бахтидир.
Сизнинг туну кунлик сайъ-ҳаракатларингиз ва заҳматларингиз эвазига давлатимиз ривожланаётган мамлакатга айланди. Халқ таъбири билан айтганда, агар бир минг юз йил аввал Исмоил Сомоний “Бухоро девори” бӯлган бӯлса, бугун миллатимизнинг улуғ етакчиси муҳтарам Эмомали Раҳмон юз миллионлаб муҳтож кишиларнинг танячидир. Давлатимизнинг куч-қудрати ҳам Сизнинг тинчликсевар сиёсатингизда ӯз аксини топган. Давлатнинг нуфузи ҳам Сизнинг обрӯ-эътиборингизга боғлиқдир.
Сиз-миллатнинг улуғ етакчиси, адолатлилик, инсонпарварлик, сахийлик, кечиримлилик, мардлик ва тождорга хос улуғворлик бобида дунё сиёсатчилари орасида донг таратгансиз. Сиз бошқараётган Тожикистон Жумҳурияти ҳукуматининг оқилона, одилона ва чидамли сиёсати башар ҳуқуқларига эҳтиром кӯрсатиш, Ватанга бӯлган муҳаббат ва садоқатнинг асл моҳиятини англаш асосига қурилган.
Биз Тожикистонни олти минг йиллик тарихга эга халқнинг улкан тарихи билан дунё аҳлига танитиш истагидамиз. Бу ҳам Сизнинг етакчиларгагина хос бошлама ва ташаббусингиздир. Биз дунёга юртимизнинг шифобахш ва зилол сувларини ҳаётнинг асл манбаси сифатида илинамиз. Умид қиламизки, Сиз юритаётган очиқ эшиклар сиёсати давлатимизни нафақат минтақада, балки бутун дунёда маълум ва машҳур қилади.
Чуқур ихлос, муҳаббат ва садоқат билан Сиз-Жаноби Олийга юксак мақсадларга эришиш йӯлида муваффақият, сиҳат-саломатлик, улуғ бахт ҳамда халқ ва миллатга йӯлбошчи бӯлиш саодатини тилаймиз.
Ҳурмат билан
А.Раҳматзод,
Ш.Ахмедов,
Б.Раҳимова,
Н.Ансорий,
Б.Ахмедов,
С.Нуруллоева,
М.Раҳимов,
Ж.Шокиров,
М.Бобоева,
О.Ҳасанов,
М.Орипов,
Т.Раҳматов
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: