Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3100
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга!

Жаноби Олий!

Биз, Суғд вилоятининг шарафли ва эзгу амалларга шукрона қилувчи халқи бахтиёрлик ва шодлик билан Сиз муҳтарам Жаноби Олийнинг дӯст-биродар ва яқин қӯшни бӯлган тожик ва ӯзбек халқини бирлаштириш юзасидан олиб борган донишмандона сиёсатингиздан, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг давлат сафари чоғида улар билан ӯтказган самимий ва илиқ мулоқотингиздан хабар топиб, Сизнинг бир-бири билан дӯст бӯлган бу икки миллатнинг узилиб қолган алоқалари ришталарини қайтадан тиклашга доир тарихий ташаббусингизни ҳар томонлама қӯллаб-қувватлашга ва мадад беришга қарор қилдик.

 

Айтиш ӯринлики, фақат бу икки дӯст ва биродар давлат бошлиқларининг сиёсий хоҳиш-майлигина дӯст ва қӯшни бӯлган халқлар ӯртасидаги йигирма беш йилдан ортиқ муддатдаги қийинчиликни ҳал қилди. Бу машаққатли йӯлда Сиз, муҳтарам Миллат пешвосининг фидойиликларингиз ва меҳнатларингиз мислсиздир. Биз, вилоятнинг турли миллатли халқи Сизга ӯзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тожик ва ӯзбек халқлари дӯстлигининг олтин занжири Сизнинг ва Ӯзбекистон Жумҳурияти Президенти Шавкат Мирзиёевнинг азалий оқилликларингиз билан абадий пайванд ва мустаҳкам бӯлиб қолишига, қӯшничилик ва дӯстлик муносабатлари ҳамиша ривожланиб боришига ишонамиз. Биз, вилоят аҳолиси Сизнинг бу инсонпарварлик ташаббусингиз бундан кейин ҳам минтақада хавфсизлик устуворлиги таъмини ва тинчлик-осойишталик ҳукм суриши учун залворли қадам бӯлиб қолишига имонимиз комил.

Биз, Суғд вилояти фахрийлари, барча аҳоли номидан Сизга, муҳтарам Миллат пешвоси, халқнинг хурсандчилиги ва ғурурига айланган мана шундай ғамхӯрлик ва меҳрибонлик, заҳмат ва сабр-тоқат, донишмандлик ва инсонпарварлигингиз учун самимий миннатдорчилик билдириб, Сизга сиҳат-саломатлик ва бахтиёрлик тилаймиз.

Юксак ҳурмат билан:

Муҳаммадxон ИБРОҲИМОВ,

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,

Бобожон Fафуров ноҳияси фуқароси;

Мӯҳсин РАҲИМОВ,

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,

Гулистон шаҳар фуқароси;

Сабоҳат ЖАМОЛОВА,

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,

Истаравшан шаҳар фуқароси;

Акбар ҲОЖИМУРОДОВ,

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,

Зафаробод ноҳияси фуқароси;

Абдуназар ФАРМОНҚУЛОВ,

уч «Шараф» ордени совриндори,

Истаравшан шаҳар фуқароси;

Баҳриддин АҲМАДОВ,

Тожикистон Жумҳуриятида хизмат кӯрсатган ходим,

Хужанд шаҳар фуқароси;

Жӯрабек НАБИЕВ,

Тожикистон Жумҳурияти Халқ артисти,

Хужанд шаҳар фуқароси;

Сирожиддин ҲАСАНОВ,

Тожикистон Жумҳуриятида хизмат кӯрсатган ходим,

Мастчоҳ ноҳияси фуқароси;

Зеби ҲУСЕЙНОВА,

меҳнат фахрийси, Ленин ордени совриндори,

Бобожон Fафуров ноҳияси фуқароси;

Абдуҳамид АБДУЖАЛИЛОВ,

1990-1995 йилларда Тожикистон Жумҳурияти Олий Кенгаши вакили,

Бобожон Fафуров ноҳияси фуқароси;

Боборажаб БОБОЕВ,

Тожикистон Жумҳуриятида хизмат кӯрсатган ходим,

Панжакент шаҳар фуқароси;

Бишарофат ҚУРБОНОВА,

Тожикистон ССР Олий Кенгаши депутати,

Бобожон Fафуров ноҳияси фуқароси;

Абдуҳалим АБДУСАМИНОВ,

Жаббор Расулов ноҳияси Фахрийлар кенгаши раиси;

Аслиддин ПӮЛОТОВ,

тарих фанлари доктори, профессор,

Хужанд шаҳар фуқароси

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: