9 март куни оқшомида Тожикистон ва Ӯзбекистон Бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев муҳташам Наврӯз қасрига ташриф буюрдилар.
“Наврӯз қасри” мажмуаси Тожикистон пойтахти-Душанбе шаҳридаги Исмоил Сомоний хиёбонида жойлашган бӯлиб, 2015 йили миллий меъморчилик усулида қуриб фойдаланишга топширилган.
5 қаватдан иборат ушбу мажмуанинг 40 минг метр квадрат майдонни эгаллаган заллари тожик ҳунармандларининг ганчкорлик, ойнавандлик ва дурадгорлик санъати билан безатилган. Шунингдек, катта-кичик ёзги 15та айвонча ва рангли фавворалар бинога ӯзгача чирой бағишлаган. Мажмуанинг 11та залини безашда ганчкорлик, рангли шишалардан мозаика, ранг-баранг шифтлар, дурадгорлик ва тоштарошлик каби тожик миллий ҳунарларидан фойдаланилган.
Наврӯз қасри “Дийдор”, “Аржанг”, “Гулистон” ва “Зарандуд” залларидан иборатдир.
“Дийдор” зали ганчкорлик ва наққошликдан иборат. Залнинг киравериш қисми “кундал” нақши асосида безатилган. Унинг деворларида миллий нақшлар акс эттирилган. Залнинг шифтига ранглар билан жуда гӯзал нақш солинган. Ёғочли зина икки томондан ӯймакорлик билан безатилган. Залнинг умумий майдони 1100 метр квадратни ташкил қилади.
“Аржанг” зали Тожикистоннинг 29 хил нодир тошларидан қурилган. Деворга Камолиддин Беҳзод асарлари юзасидан расм солинган. Залнинг умумий майдони 1000 метр квадратни ташкил қилади.
Ӯймакорлик асосида ишлов берилган “Гулистон” зали тожик ӯймакорлигининг ёрқин намунасидир. Бу залда 6000 метр квадратда ӯймакорлик ишлари бажарилган. Залда 16та сутун бор. Залнинг энг катта қандили 3 тоннани ташкил қилади. Залнинг умумий майдони 1650 метр квадратга тенг.
“Зарандуд” Наврӯз қасри биносининг энг баланд залидир. Залдаги энг катта қандил оғирлиги 6 тонна 700 кг.ни ташкил этади. Қандилдаги чироқчалар сони 1600та. Деворнинг ҳар бир қисмида олтин тож ва етти юлдуз рамзини кӯриш мумкин. Залнинг шифти ва сутунлардаги нақшларга тилло суви югуртирилган. Шунинг учун ҳам ушбу зал олтин зал деб аталади. Залнинг деворлари ойна ва шиша ганчкорлиги билан безатилган.
Наврӯз қасрида жумҳуриявий, минтақавий ва халқаро даражадаги тадбирлар ӯтказилади.
Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврӯз қасри залларини томоша қилар экан, тожик усталарининг юксак санъати ҳамда давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бундай улкан маданий иншоотни қуриш борасидаги ташаббусига юқори баҳо берди.
Манба: www.prezident.tj
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: