2018 йилнинг 6 мартида Арбоб қасрида Оналар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бӯлиб ӯтди.
Ӯз чиқишида барча хотин-қизларни Оналар куни билан табриклаган вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода “Онага эҳтиром кӯрсатиш, унинг қадр-қимматини англаш ӯзини таниган ҳар бир кишининг инсоний вазифаси бӯлиб, айнан Онанинг ҳаётбахш жозибаси, ибо-ҳаёли опа-сингилларимизнинг меҳру муҳаббати ва доимий ғамхӯрлиги ҳаётга ӯзгача нур ва зиё бағишлайди”, дея қайд этди.
-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аёлнинг юксак ҳурмати ҳақида шундай деганлар:
“Она бешик ва оламни тебратади. У авлодларни улғайтиришдек заҳматли вазифани елкага олиб, ӯзининг пок тийнати билан фарзанди, хонадон ободлиги ва жамият осойишталиги учун жон куйдиради”.
Ҳақиқатан ҳам, Она ер юзидаги энг азиз зотдир. Унинг қайноқ ва сеҳрли нафаси борлиқнинг ибтидосидир. Аёл-Она садоқат ва вафо манбаи, гӯзаллик ва эзгулик рамзи, одам наслининг биринчи мураббийи ва муаллимидир. Зеро, бу муқаддас зотнинг табиати чинакам меҳр ва пок садоқатдан иборатдир,-дея таъкидлади Ражаббой Аҳмадзода.
Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг аёллар мавқеини кӯтариш ва хотин-қизларни мамлакатимиз жамиятининг сиёсий-ижтимоий ҳаётига янада кӯпроқ жалб қилиш йӯналишидаги саъй-ҳаракатлари айнан уларнинг юксак ролини қадрлашга қаратилгани айтиб ӯтилди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати туфайли бугунги кунда аёлларимиз маълумотли ва маърифат соҳибаси бӯлиб, барча соҳаларда фаолият юритмоқдалар.
Бугун 1 миллион 300 мингга яқин вилоят аёлларидан 6167 нафарини раҳбар ходималар ва 1271 нафарини давлат хизматчилари ташкил қилади. Вилоят аёллари ҳисобидан 1 киши Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисининг Намояндалар мажлиси Раиси ӯринбосари, 1 киши Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисининг Миллий мажлиси аъзоси, 4 киши Тожикистон Жумҳурияти Олий Мажлисининг Намояндалар мажлиси вакили, 1 киши Тожикистон Жумҳурияти Иқтисодий Олий Суди Раиси вазифасида самарали фаолият юритмоқда.
Аёлларнинг давлат ҳокимияти маҳаллий органларидаги фаол иш фаолияти ҳам фахрланишга арзигулик. 1 киши вилоят Раиси ӯринбосари, 2 киши шаҳар раиси, 15 киши шаҳар ва ноҳиялар раислари ӯринбосарлари, 18 киши Суғд вилояти Халқ вакиллари мажлиси вакиллари, 99 киши шаҳар ва ноҳиялар Халқ вакиллари мажлислари вакиллари, 536 киши жамоат вакиллари, жумладан 10 киши жамоат раиси сифатида меҳнат қилиб, эркаклар билан бир қаторда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қӯшиб келаяптилар.
Маориф соҳасида 23 минг 627 аёл, соғлиқни сақлаш соҳасида 24,6 минг аёл таълим-тарбия ва жамият саломатлиги йӯлида заҳмат чекмоқдалар.
Тожикистон Жумҳурияти Ички ишлар вазирлигининг Суғд вилоятидаги Бошқармаси ва унинг шаҳар ва ноҳиялардаги бӯлимларида, Божхона бошқармасида, Солиқ бошқармасида, ҳарбий комиссариатда, маданият, саноат, қишлоқ хӯжалик соҳаларида ва бошқа бӯлимларда ҳам аёллар ӯзларининг туну кунлик заҳматлари, фидокорона меҳнатлари ва юксак касбий маҳоратлари билан севимли Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини амалга татбиқ этишга ҳисса қӯшиб келмоқдалар.
Тадбир қатнашчиларига қувноқ кайфият улашиш мақсадида, вилоят санъат аҳли томонидан маданий дастур тақдим этилди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: