Юқори даражали мутахассислар ва аждодлар замини бўлган Ватанимизнинг ҳақиқий ворисларини тайёрлаш йўналиши муҳим масалалар жумласидан бўлиб, уларнинг ҳал этилиши ўқитувчиларга боғлиқдир.
Эмомали РАҲМОН
Маориф соҳаси тараққий этган давлатда халқ хўжалигининг барча соҳалари бирдек тараққий этади. Чунки мактаб партасидаёқ пухта билим эгаллаб, таҳсилини олий ўқув юртларида давом эттирган ёшлардан, албатта, юқори малакали кадр-лар етишиб чиқади. Шунинг учун ҳам Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикис-тон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали РАҲМОН ҳамиша маориф тизими ривожи, таълимнинг сифат ва даражаси, ўқувчиларнинг билимини ошириш масалаларига катта эътибор қаратади. Ўқувчилар берилаётган билимни тўлиқ ўзлаштиришлари учун ўқитувчининг касбий маҳорати юксак бўлиши билан бир қаторда болаларнинг зеҳний қобилияти ҳам ўткир бўлиши керак. Ўқувчининг зеҳний қобилияти эса кичик мактаб ёшиданоқ шакллантириб борилади. Бунинг учун уларга дарсдан ташқарида ўқишлари учун турли эртак ва ҳикоячалар тўпланган рангли китобчалар тавсия этилади. Болалар бу китобларни ўқиш асносида шу эртак ва ҳикоячалар маъносини ифодаловчи суратларни томоша қилиб, онгли равишда эртаклар ва суратлар маъносини боғлай бошлашади. Маълумки, киши қанчалик кўп китоб ўқиса, унинг дунёқараши кенгайиб, билими ортиб бораверади. Бадиий ва тарихий адабиётларни кўп ўқиган ёшларда илдизлари қадим тарихга бориб тақалувчи халқимизнинг маданиятига эҳтиром, ўз Ватанига эгаликдан фахрланиш, бугунги осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ва ўзлигини англаш ҳисси юксак бўлади. Қолаверса, бундай ёшларнинг битикларида грамматик ва стилистик хатолар бўлмайди. Шунинг бараварида зеҳний қобилияти куча-йиб, ҳар бир соҳани чуқур илмлилик даражасида таҳлил қила олади.
Шунинг учун ҳам Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали РАҲМОНнинг ташаббуслари ва бевосита қўллаб-қувватлашлари билан ҳар йили мамлакатимизда «Китоб доноликнинг ибтидосидир», деб номланган республикавий танлов бўлиб ўтади. ҳар бир мактаб доирасида китобхонларни аниқлаш билан бошланадиган ушбу танловнинг энг охирги босқичида зукко китобхонлар Мамлакат ҳукумати томонидан Диплом ва катта пул мукофотлари билан тақдирланадилар. Танловда ғолиб чиққан ўқувчиларнинг муаллимлари ҳам муносиб қадрланиб, уларга пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилади.
Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ушбу ғамхўрликларнинг ҳаммаси ёш авлодни китобхонликка жалб этиш ва жамиятимизни юксак малакали мутахассислар билан таъминлашдир.
Шу ўринда билимдон ўқувчиларни тарбиялаб, мамлакат маорифининг юксалишига ҳисса қўшиш ўқитувчининг асосий вазифасидир.
Шоира ҲУСАИНОВА, Зафаробод ноҳияси, 13-ўУТМ ўқитувчиси
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: