Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3146
Печать

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Ашт ноҳиясига бӯлган иш сафари чоғида Пунук қишлоқ жамоатида жойлашган “Навбунёд” чегара кузатув пунктида бӯлди.

Вилоят Раҳбари бу ерда бунёдкорлик ишлари билан танишиб, ишларни якунлаш бӯйича масъулларга кӯрсатма берди. Айтиш лозимки, “Навбунёд” чегара кузатув пункти Ӯзбекистон Республикаси билан чегарада жойлашган.

 

Иш сафари давомида Ражаббой Аҳмадзода бир қатор фахрийларни зиёрат қилиб, уларга совғалар улашди. Вилоят Раҳбари дастлаб Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Маҳмутали Бобоев хонадонига ташриф буюрди. Ноҳиянинг Меҳробод қишлоқ жамоатида яшовчи бу табаррук отахон 15 феврал куни 100 ёшни қаршилади. Маҳмутали Бобоев ноҳия ва вилоятнинг янада гуллаб-яшнашида муносиб хизмат қилган. Ражаббой Аҳмадзода Шайдон шаҳарча жамоатида ҳам бӯлиб, меҳнат фахрийлари Эътибор Абдулазизова, Шарифжон Абдулҳамидов ва Мавлуда Маҳкамова ҳолидан хабар олди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: