Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3778
Печать

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Ашт ноҳиясига бӯлган иш сафари чоғида тадбиркор Ойдинхон Тошпӯлодова томонидан янги ташкил қилинган цех фаолияти билан танишди.

Танишув чоғида маълум қилинганидек, «Гулдаст-2015» тикувчилик цехида 30 аёл иш билан таъминланди. Вилоят Раҳбари тадбиркор аёл қӯл урган ташаббусга юқори баҳо бериб, бундай цехлар сонини кӯпайтириш зарурлигини таъкидлади. Айни дамда хотин-қизлар бу цехда мактаб либосларини тикиш билан машғуллар. Либосларни тайёрлаш учун мато “Нассоҷи Хуҷанд” корхонасидан олинади. Сӯнгра, аҳолининг таклифи асосида либос тикилади.

 

Иш сафари давомида Ражаббой Аҳмадзода Ашт ноҳияси қӯшимча таълим маркази биносининг қурилиши билан танишди. Ноҳия қӯшимча таълим марказининг олдинги биноси авария ҳолатига келиб қолганди. Шунинг учун тадбиркорлар ва ноҳия фаолларининг ташаббуси билан янги бино бунёд этиладиган бӯлди. Иншоотнинг лойиҳавий қиймати 940 минг сомонийни ташкил қилади. Бино икки қаватдан иборат бӯлиб, 10та синфхона ва иккита зални ӯз ичига олади. Вилоят раҳбари танишув чоғида бинони керакли жиҳозлар ва ягона иситиш системаси билан таъминлаш учун вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан 150 минг сомоний маблағ ажратилишини маълум қилди.

Шундан сӯнг, Ражаббой Аҳмадзода ноҳия Ер ҳолатини яхшилаш ва ирригация идорасининг 1 ва 3-сув тортиш станциясида олиб борилаётган таъмир ишлари билан танишиб, ишларни белгиланган муддатда якунлаш юзасидан масъулларга кӯрсатма берди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: