Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3219
Печать

27 феврал куни Ашт ноҳиясида Суғд вилояти Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода томонидан фуқаролар қабули бӯлиб ӯтди.

Ашт ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи биносида бӯлиб ӯтган фуқаролар қабули кунида 40га яқин киши мурожаатига қулоқ тутилди. Одамлар, асосан, ер ҳиссаси, маориф, маданият, йӯллар таъмири, моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан вилоят Раҳбарига мурожаат қилдилар.

 

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода одамларнинг шикоят ва таклифларини эшитиб бӯлгач, уларни ҳал этиш бӯйича вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари бошлиқлари ва ноҳия раҳбариятига кӯрсатма берди. Шунингдек, замонавий иссиқхона ва совутиш хоналарини ташкил қилиш, сел йӯлларини тозалаш, маориф соҳаси муассасалари, спорт майдончаларини бунёд этиш, тадбиркорлар ва саховатли кишиларни бунёдкорлик ишларига жалб қилиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Эслатиб ӯтиш ӯринлики, фуқаролар қабули Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фуқаролар мурожаатларига эътибор қаратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йӯналишидаги кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида ӯтказилади. Бунгача вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода иштирокида Панжакент шаҳри ва Мастчоҳ ноҳиясида ҳам фуқароларни қабул қилиш куни бӯлиб ӯтган эди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: