Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 3198
Печать

Шу йилнинг 23 февралида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода “Зарафшон” қӯшма корхонасининг бош директори Чан Хо Линни қабул қилди.

Суҳбат чоғида “Зарафшон” қӯшма корхонасининг келгуси фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинди. Айтиб ӯтиш лозимки, Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ӯзаро ҳамкорликда қӯшма корхоналарни ташкил қилиш ва уларни қӯллаб-қувватлаш тарафдоридир. “Зарафшон” қӯшма корхонасининг ташкил қилингани Хитой Халқ Республикаси билан йӯлга қӯйилган фойдали ҳамкорликларнинг нишонасидир.

 

Вилоят Раҳбари суҳбат чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тоғ саноати соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратишини айтиб ӯтди. “Зарафшон” қӯшма корхонаси тоғ маъданларини қайта ишлаш, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш бӯйича илғор ва бой тажрибага эга ширкат ҳисобланади.

Ражаббой Аҳмадзода ва “Зарафшон” қӯшма корхонасининг бош директори Мамлакат ҳукуматининг ижозатнома муддати тугаганлиги сабабли маълум вақт фаолият юритмаган ишлаб чиқариш ширкати фаолиятини давом эттириш йӯналишидаги қӯллаб-қувватлаши қониқарли эканини таъкидлашди. Чан Хо Лин бундай қӯллаб-қувватлаш учун мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга корхона бошқармаси ва ишчилари номидан миннатдорчилик билдириб, бундан кейин корхона ӯз фаолиятини мунтазам йӯлга қӯйиш орқали минтақанинг саноат маҳсулотлари ҳажмини оширишга ҳисса қӯшишини айтди.

Вилоят Раҳбарига берилган маълумотга қараганда, “Зарафшон” 2017 йилда 1 миллиард 300 миллион сомонийдан ортиқ маблағ миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарган. Ҳозирда ишчилар сони 2100 нафарни ташкил қилади. Ражаббой Аҳмадзода корхона раҳбариятига жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллиард 800 миллион сомонийга етказишни тавсия этди. Корхона раҳбарияти иккинчи ишлаб чиқариш линиясини фаоллаштириш орқали ишчи-ходимлар сафини кенгайтириш, иш ҳақини кӯпайтириш учун зарурий тадбирлар белгилашга вазифадор этилди. “Зарафшон” қӯшма корхонаси Панжакент шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларни бунёд этишга ҳам ҳисса қӯшади. Корхонанинг маблағ ӯтказиши билан Панжакент шаҳри марказида 8,5 миллион сомоний эвазига 240 ӯринли замонавий боғча қурилмоқда. Мазкур болалар боғчаси халқаро Наврӯз байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, корхона томонидан 15 километр йӯлни асосий таъмирдан чиқариш ва 640 ӯринли замонавий мактаб қуриш режалаштирилган.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода суҳбат охирида “Зарафшон” қӯшма корхонаси келгусида ӯз фаолиятини тизимли йӯлга қӯйиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш баробарида маҳаллий бюджетни таъминлаш ҳамда минтақанинг иқтисодий-ижтимоий ҳолатини яхшилашгаянада кӯпроқ ҳисса қӯшишига ишонч билдирди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: