Сўнгги саммитдан буён, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш минтақасида кўзга кўринарли ўзгаришлар юз берди.
Халқаро ва минтақавий хавфсизликка, аввалгидек, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар ноқону-ний муомаласи ва кибержиноятчиликнинг кун сайин ошиб бораётгани хавфи таҳдид солмоқда.
Бу таҳдидларга қарши кураш Кенгашга аъзо барча давлатлардан биргаликдаги кечиктирилмас чораларни қабул қилишни талаб этади.
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида фуқаролик урушини бошидан кечирган Тожикистон халқи тинчлик, осойишталик, барқарорлик ҳамда уларни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг қийматини жуда яхши билади.
Тожикистон БМТ ва бошқа халқаро шериклар билан яқин ҳамкорликда ўтган ва жорий йилларда ўз ҳудудида ушбу глобал таҳдидлар ва уларни молиялаштириш манбаларига қарши курашда халқаро ҳамда минтақавий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш мавзусида иккита муҳим олий даражадаги конференцияни ўтказди.
Зикр этилган хавфсизлик таҳдиду хатарларига самарали қарши туриш бизни жамиятларимиз ҳаётининг ижтимоий қирралари-ни яхшилаш, жумладан, камбағаллик ва ишсизлик сат-ҳини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни татбиқ этишга ундайди.
Қўшни Афғонистондаги мураккаб вазият бизда жиддий ташвиш уйғо-тади.
Самарали чора-тадбирларни қабул қилиш ва жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатларнинг бу йўналишдаги ҳаракатларини келгусида мувофиқлаштириш афғон муаммосини ҳал этишга реал ҳисса қўшиши мумкин.
Бу борада кенгашнинг беш ўлчами доирасида Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишнинг роли муҳим бўлиши мумкин.
Иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш устувор тараққиётга эришишда иштирокимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Мавжуд коммуникацион инфратузилмаларини қайта тиклаш ва янгиларини қуришни тезлаштириш воситасида минтақа транзит иқтидоридан тўлиқ фойдаланиш умумий манфаатларимизга жавоб беради.
Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши ҳамкорликларимизнинг бошқа муҳим йўналишларидан саналади.
Табиий офатлар ҳар йили мамлакатларимиз иқтисодиётига катта зарар етказади.
Шу сабабли, табиий офатлардан азият чекувчи мамлакатларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
ҳудудининг тўқсон уч фоизини тоғлар ташкил қилувчи Тожикистон ҳам географик жойлашуви нуқтаи назаридан, ҳар йили катта моддий зарар етказаётган ва инсонлар қурбон бўлишига олиб келадиган табиий офатларнинг оқибатлари олдида заиф бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимизда сўнгги қирқ йилда мингдан зиёд музликлар эриб кетди. Бу, ўз навбатида, миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳалари – гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, саноатга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Музликларнинг тезлик билан эриш жараёнининг давом этиши Марказий Осиёнинг 60 фоиздан зиёди Тожикистон ҳудудида шаклланадиган сув захиралари ҳажмига салбий таъсир кўрсатади.
Бу устувор тараққиёт мақсадларини татбиқ этиш йўлида қўшимча тўсиқ бўлмоқда.
Марказий Осиёда сув захиралари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва минтақани экологик соғломлашти-ришнинг муҳим компоненти саналиши барчага маълум.
Шу сабабли, сув захираларидан самарали фойдаланиш, улар йўқоли-шини камайтириш ва келгуси авлодлар учун тежаш орқалигина мин-тақада устувор тараққиёт мақсад-ларига эришиш мумкин.
Тожикистон глобал сув муаммоларини фаол илгари сурмоқда.
Бизнинг ташаббусимиз бўйича БМТ Бош Ассамблеясида икки минг учинчи йилдан шу кунгача бўлган даврда: Халқаро тоза сув йили (2003), «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги (2005-2015 йиллар), Халқаро сув ҳамкорликлари йили (2013) эълон қилинди.
2016 йилнинг декабрида Тожикистоннинг навбатдаги ташаббуси бўйича «Сув устувор тараққиёт учун» халқа-ро амалиёт ўн йиллиги тўғрисидаги резолюция консенсус билан қабул қилиниб, унинг расмий татбиқи ўтган йили бошланди.
Янги ўн йиллик доирасида амалий ҳаракатларни ҳар томонлама татбиқ этиш сув билан боғлиқ устувор тараққиёт мақсадларига эришишга ҳисса қўшишга қаратилган.
Шу сабабли, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатларнинг мазкур ўн йилликнинг биргаликдаги татбиқида иштирокини муҳим, дея ҳисоблаймиз.
ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Тожикистон ўз раислиги даврида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш ва мамлакатларимизнинг бу йўналишдаги муносабатларини яхшилашга ҳисса қўшади.
Бу йўналишда биз томондан Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо мамлакатлар намояндаларини Тожикистон Республикаси маданий-тарихий мерослари ва бой табиий захиралари билан кенг таништириш ҳамда бу соҳадаги ҳамкорликларнинг янги йўлларини излаш учун майдонча ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилган.
Бугунги учрашув кенгаш доирасидаги ҳамкорликлар йилларида йиғил-ган тажрибалар билан ўртоқлашиш ҳамда ишонч, хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашни келгусида ривожлантириш бўйича муштарак фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб беришига умид қиламиз.
Саммит умумий мақсадларимизга эришиш ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг муҳим масалаларини ҳал этиш доирасида кўп қиррали ҳамкорликлар ва кенг муносабатлар механизмини мустаҳкамлашга қўшимча турт-ки беришига ишончим комил.
Диққатингиз учун раҳмат.
«Ховар» ТМАА
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: