Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2667
Печать

Бу йил вилоят маркази Хужанд шаҳрида учта пляж аҳоли, меҳмонлар ва сайёҳларга хизмат кӯрсатади. Бу ҳақида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг Сирдарё соҳилидаги пляжларнинг бугунги ҳолати билан танишуви чоғида хабар берилди.

Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода, аввало, “Лочин” стадиони яқинидаги пляж аҳволи билан танишиб, анча йиллардан буён фойдаланилмаётган ушбу пляжнинг ёмон ҳолатига жиддий эътибор қаратди.

Ражаббой Аҳмадзода сайёҳлик соҳаси иншоотларини таништириш, сайёҳлар ва дам олувчиларни имкон қадар кӯпроқ жалб этиш мақсадида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи қӯллаб-қувватлаши билан бу пляж янгидан тикланиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилади.

 Шаҳар раҳбарияти ва қурилиш соҳаси масъулларига “Лочин” спорт зали яқинидаги пляжни замонавий услубда  янгилаш учун зарурий тадбирлар белгилаш тӯғрисида кӯрсатма берилди.

Бу минтақада “Форел” номли рестаран қурилиши ҳам давом этаётгани ва шубҳасиз, бу маскан аҳоли ва сайёҳларнинг севимли масканларидан бирига айланиши айтилди.

Сӯнгра вилоят Раиси Хужанд шаҳрининг Сирдарё кӯчасида–Сирдарёнинг ӯнг қирғоғида жойлашган пляжларнинг ҳозирги аҳволи билан яқиндан танишди. Собиқ Шӯролар даврида фаолият юритган ушбу пляж 20 йилдан буён хатарли бӯлгани ва меъёрларга мувофиқ бӯлмагани сабабли фойдаланилмас эди. Ӯтган йили вилоят раҳбарияти ташаббуси билан қайтадан ишга туширилганди.

Вилоят Раиси танишув чоғида шаҳар раҳбариятига пляжнинг қумини янгилаш, волейбол ва футбол майдончаларини бунёд этиш, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа зарур жиҳозларни тайёрлаш учун кӯрсатма ва топшириқлар берди.

Танишиш давомида вилоят Раиси Сирдарёнинг чап қирғоғидаги дам олиш маскани ва пляжда олиб борилаётган қурилиш ишларга эътибор қаратди. Дам олиш маскани Раҳмон Набиев номли хиёбондаги Сирдарё чойхонаси яқинидаги бунёд этилган бӯлиб,  янги пляж, футбол, валейбол ва теннис ӯйинлари учун спорт майдончалари, хизмат кӯрсатиш нуқталари ва бошқа зарурий инфратузилмалардан иборатдир.

Вилоят Раиси шаҳар раҳбариятига ишларни юқори сифатда бажариш ва ушбу дам олиш масканларини янги мавсумга тайёрлаш бӯйича тавсиялар берди. Сирдарё соҳилидаги ушбу уч пляж шу йилнинг биринчи июнигача тӯлиқ тайёрланиб, фойдаланишга топширилиши таъкидланди.

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: