Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 4905
Печать



Бугун эрта тонгда вилоят маркази Хужанд шаҳрида миллий югуриш ва велопойга тадбири бӯлиб ӯтди. 
Ушбу тадбирда турли касб эгалари, олий ва ӯрта махсус ҳамда умумтаълим муассасалари талабалари, корхона ва ташкилотлар бошлиғи ҳамда ходимларидан ташкил топган 25 мингга яқин киши фаол иштирок этди.
Тадбирга қатнашиш мақсадида Исмоил Сомоний хиёбонига келган Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокчилар олдида чиқиш қилиб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши билан мамлакатда бошқа муҳим соҳалар билан бир қаторда спорт соҳаси ҳам анча тараққий этганлигини қайд этиб ӯтди. 
Ҳақиқатдан ҳам Миллат пешвосининг бундай ғамхӯрлигига жавобан, ёшларимиз спортнинг бир қанча турлари бӯйича халқаро олимпиадаларда фаол қатнашиб, юртимиз байроғини юқори кӯтариб келаётганлиги қувонарлидир.
Суғд вилоятида ҳам вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода раҳбарлигида спортнинг барча турлари ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Сӯнгги йилларда вилоятда кӯплаб замонавий спорт майдончалари, спорт заллари қурилиб фойдаланишга топ-ширилмоқда. Ёшларни спорт турлари билан шуғулланишга жалб этиш, аҳоли ӯртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш учун ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Суғд вилоятидан етишиб чиққан ӯнлаб ёш жаҳон чемпионлари бир неча йиллардан буён юртимиз шаънини шараф билан ҳимоя қилиб келмоқда.
Вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода бугун жумҳуриятимизнинг барча ҳудудида бӯлиб ӯтаётган миллий югуриш тадбири Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг аҳоли ӯртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортни янада оммавийлаштириш тӯғрисидаги кӯрсатмалари ижроси эканлигини таъкидлаб ӯтди.
Шу куни «Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги» сузиш ҳовузи давлат алоҳида корхонаси олдидан бошланган тадбир Раҳмон Набиев хиёбонида жойлашган Тожикистон Республикаси давлат Байроғи саҳнида якунига етди. 
Йиғилиш охирида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода маррага биринчилар қаторида етиб келган ғолиблар, ҳамда тадбирнинг фаол қатнашчиларига вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг эсдалик совғаларини тақдим этди.
Жумладан, велопойга бӯйича Баҳодир Воситов, Манучеҳр Юнусов, Аминжон Раҳимов, Азиза Қаюмова, Бобожон Бобожонов ва миллий югуриш бӯйича Шаҳбоз Ҳожиев, Иброҳим Раҳимов, Ҳасани Абдураҳмон, Ибодулло Ҳожиев, Савриддин Саидов, Музаффар Саидов, Зоҳид Аброров, Маҳбуба Тоштемирова, Лола Жумаева, Шаҳзода Турсунова, Ҳусаинжон Худойназаров, Нодиржон Азимов ва Карим Фозилов маррага энг биринчилардан етиб келган ғолиблар сифатида тақдирланди. 
Шунингдек, вилоят прокуратураси, ички ишлар вазирлиги суғд вилояти бошқармаси, давлат миллий хавсизлик қӯмитаси вилоят бӯлими, вилоят солиқ идораси, Хужанд давлат университети, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат олийгоҳи, Политехника институти, Иқтисод ва савдо институти, тиббиёт коллежи, педагогика коллежи, санъат коллежи, вилоят молия, мориф, соғлиқни сақлаш, маданият, экалогия, ер қӯмитаси идораси, чегара қӯшинлари, вилоят асосий қурилиш ҳамда касаба иттифоқи, армия спорт кулуби, вилоят божхонаси ва Хужанд давлат ҳокимияти ижроия органи ҳам тадбирда фаол иштироки учун эсталик совғалар билан тақдирланди. 


Облоқул МУСОЕВ «Суғд ҳақиқати» 
Иномжон РАБИЕВ суратлари

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: