Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 134
Печать

Жорий йилнинг 25 август куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд ва Гулистон шаҳарларида олиб борилаётган ободончилик ва яратувчанлик ишлари билан танишди.

Вилоятнинг бошқа минтақаларида бӯлганидек, саноат шаҳарлари ҳисобланмиш Хужанд ва Гулистонда ҳам Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кӯплаб иншоотлар қурилиши давом этмоқда.

 

Ражаббой Аҳмадзода дастлаб «Суғд» озод иқтисодий минтақасига ташриф буюриб, «КМС шаҳри Хуxанд» ЁҲЖда замонавий ускуна ва мосламаларни ӯрнатиш жараёни билан танишди. Бешта цехдан иборат мазкур корхона болалар ӯйинчоқлари ва велосипед ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Танишув чоғида маълум бӯлишича, бугунгача қурилиш ишларининг асосий қисми якунланган. Ҳозирда бинони бӯяш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва янги ускуналарни ӯрнатиш ишлари бормоқда. Барча ускуналар Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган. Биринчи босқичда 10-15 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Кейинчалик эллик турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кӯзда тутилган. Корхона фойдаланишга топширилгач, 50 киши доимий иш ӯрни билан таъминланади. Ушбу корхона мамлакатда болалар ӯйинчоқларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган биринчи корхонадир. Корхонада тайёрланган маҳсулот импорт ӯрнини босади. Корхона тӯлиқ ишга туширилса, тайёр маҳсулот қӯшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинади.

Вилоят Раиси Гулистон шаҳрида санъат мактаби қурилишининг бориши билан танишди. Санъат мактаби биноси шаҳар марказида жойлашган бӯлиб, икки қават ва ертӯладан иборатдир. Шунингдек, бинода ӯттиздан ортиқ дарс ӯтиш хоналари, 135 ӯринли кенг ва шинам зал, ошхона, арт-галерея ва бошқа ёрдамчи хоналар жойлашган.

Вилоят Раиси қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди. Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллиги туфайли ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан маданият соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Бу йӯналишда вилоят ҳудудида муҳташам маданият қасрлари қад ростлаётгани, маданият уйларининг янгиланаётгани соҳа ходимлари учун қулай имкониятлар яратмоқда.

Гулистон шаҳри санъат мактабида 15 йӯналиш бӯйича 150 ӯқувчи мусиқа санъатини ӯзлаштиради. Саксондан ортиқ ӯқувчи рассомчилик сирларини ӯрганади.

Вилоят Раиси Гулистон шаҳрида ичимлик суви тизимини янгилаш режаси билан ҳам танишди. Маълумотларга қараганда, мазкур бошлама Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағ ӯтказиши билан «Гулистон шаҳрида ичимлик суви тизимини тиклаш» лойиҳаси асосида амалга оширилади. Ишларни сифатли якунлаш учун 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ йӯналтирилган. 15 минг метр масофага қувур ётқизилган. Тӯртта артезиан қудуқ қазилган, яна учта артезиан қудуқ таъмирланган. Гулистон шаҳри марказида салкам 10 минг аҳоли яшайди. Бу ерда 150дан ортиқ корхона ва муассаса фаолият юритади. Шаҳар марказида ичимлик суви таъминоти анча яхшиланган. Олдин шаҳар аҳолиси бир кеча-кундуз давомида бор-йӯғи тӯрт соат ичимлик суви билан таъминланарди.

Шу куни вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио қӯмитаси раиси Маҳмадсаид Шоҳиён Суғд вилояти телевидениеси қӯшимча биносида олиб борилаётган қурилиш ишларини кӯздан кечиришди. Вилоят телевидение ва радио идорасининг техник маркази қошида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан янги бино бунёд этилмоқда. Мазкур иншоот икки қаватдан иборат бӯлиб, бу ерда ходимлар фаолият юритишлари учун қулай шароит яратилади. Шунингдек, вилоят раҳбариятининг қӯллаб-қувватлаши билан вилоят телевидениеси техник марказининг ҳозирги биноси таъмирдан чиқарилади.

Вилоят Раиси қурувчиларга ишларни тезлаштириш, сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, бино атрофини кӯкаламзорлаштириш борасида аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди. Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио қӯмитаси раиси Маҳмадсаид Шоҳиён қурилиш ишларини талаб асосида йӯлга қӯйиш, айниқса, телевидение ишининг нозикликларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: