Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 3323
Печать

Шу йилнинг 23 августида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода «Ваҳдат миллий боғи» давлат муассасасининг мажлислар залида асаларичилик соҳаси ходимлари билан мулоқот ӯтказди.

Мулоқот бошланишидан олдин вилоят Раиси асаларичилар етиштирган асаллар намунаси билан танишди. Маълумотларга қараганда, 2018 йилнинг 1 январидаги ҳолатга кӯра, вилоятда 52,3 минг асалари оиласи мавжуд. Ҳар бир оиладан йил давомида ӯртача ҳисобда 26 килограмгача асал ишлаб чиқарилади.

 

Вилоят Раисининг таъкидлашича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши билан мамлакатда асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида махсус дастур қабул қилинган.

Вилоят Раиси ӯринбосари Хожазода Ориф Ашурий соҳанинг жорий ҳолати, ютуқ ва камчиликлари ҳақида маъруза қилиб, 2017 йил давомида вилоятда 1360 тонна асал ишлаб чиқарилганини таъкидлади. Вилоят Раисининг қарори асосида келгуси уч йилда асалари оиласи сони 100 мингтага етказилади.

Ражаббой Аҳмадзоданинг фикрича, асални қадоқлаш сифатини яхшилаш ва унинг экспортини йӯлга қӯйиш соҳа ривожига замин яратади. Шунингдек, асаларичилар учун маслаҳат бериш марказларини ташкил этиш фойдадан холи бӯлмайди. Мулоқот чоғида бир неча асаларичилар сӯзга чиқиб, Миллат пешвосининг доимий эътиборидан мамнун эканликларини билдирдилар. Улар соҳани ривожлантириш, асалари оиласини кӯпайтириш ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун астойдил меҳнат қилишга сӯз бердилар. Асаларичилар вилоятда асаларидан зот олиш хӯжалигини ташкил қилиш таклифи билан чиқдилар. Шунингдек, асални тозалаб, унинг сифатини яхшиловчи мослама-раскристализатор сотиб олиш зарур.

Вилоят Раиси масъулларга соҳанинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, асаларичиларни бизнес-форумлар ва сотув-ярмаркаларига жалб этиш, янги бозорларга чиқиш, асаларичиликда кенг қӯлланиладиган буюмлар дӯконини ташкил этиш, асал солинадиган замонавий қутиларни ясаш, асал оиласини кӯпайтириш, асалнинг фойдали хусусиятларини тарғиб-ташвиқ қилиш борасида аниқ топшириқлар берди.

Суғд вилоятида 180дан ортиқ асаларичи аъзо бӯлган асаларичилар ассоциацияси амал қилади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: