Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 3390
Печать

Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг қӯллаб-қувватлаши билан вилоят марказида жойлашган Камол Хужандий номидаги мусиқали драма театри саҳнида “Тожикистон Жумҳуриятидаги энг яхши маҳсулот ва хизмат кӯрсатиш” жумҳуриявий танловининг вилоят босқичи бӯлиб ӯтди.

“Тожикистон Жумҳуриятидаги энг яхши маҳсулот ва хизмат кӯрсатиш” жумҳуриявий танловининг вилоят босқичида 87та корхона ва ташкилот, вилоят шаҳар ва ноҳияларидан келган тадбиркор ва ҳунармандлар қатнашдилар. Ҳаммаси бӯлиб, 100 хил маҳсулот тақдим этилди.

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ӯзимизнинг корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кӯргазмаси билан танишиб, Суғд вилоятида импорт ӯрнини босувчи маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилишини айтди.

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида фаолият юритмаётган корхоналарни қайтадан ишга тушириш ва экспортга йӯналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун вилоятда қӯшимча тадбирлар белгиланаётгани таъкидланди. Суғд вилояти озуқа, саноат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек сайёҳлик соҳасида хизмат кӯрсатиш бӯйича муҳим ӯрин тутади. Жорий йилнинг олти ойида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми вилоятда 4 миллиард 976,1 миллион сомонийга еказилди. Ӯсиш суръати нархлар индекси назарда тутилганда 110,9 фоиз таъминланди. Режага кӯра, 2018 йилда 1613та янги иш ӯрнига эга 88та саноат корхонасини фойдаланишга топшириш кӯзда тутилган. Белгиланган тадбирлар натижасида 2018 йилнинг олти ойи давомида вилоят миқёсида 684 ишчи ӯрнига эга 47та янги корхона ва цех ишга туширилди.

Айтиш лозимки, танловда талабгорлар озиқ-овқат, саноат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ҳамда сайёҳлик соҳасида хизмат кӯрсатиш ва бошқа номинациялар бӯйича қатнашдилар.

“Тожикистон Жумҳуриятидаги энг яхши маҳсулот ва хизмат кӯрсатиш” жумҳуриявий танловининг якуний қисми Хужанд шаҳри Маданият марказида бӯлиб ӯтди.

Маҳсулотлар яширин овоз бериш йӯли билан баҳоланди. Танлов комиссияси аъзолари ва экспертлар хулосаси асосида ғолиблар, яъни жумҳурият босқичида иштирок этадиганлар маълум бӯлди.

Танловда қатнашган 87та корхона ва муассасадан 31таси “Тожикистон Жумҳуриятидаги энг яхши маҳсулот ва хизмат кӯрсатиш” жумҳуриявий танловининг вилоят босқичи ғолиби деб топилди.

Ғолибларга тантанали равишда диплом ва мукофотлар топширилди. Бундан ташқари, танловнинг барча иштирокчилари “Тожикстандарт” марказининг гувоҳномаси ва раҳматномалари билан тақдирландилар.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: