Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 3788
Печать

Жорий йилнинг 18 июлида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг мажлислар залида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода, мамлакат бош вазирининг биринчи ӯринбосари Давлатали Саид, Тожикистон Жумҳурияти саноат ва янги технология вазири Шавкат Бобозода, Тожикистон Жумҳурияти Президенти ижроия дастгоҳининг ислоҳот ва стратегияларни режага олиш бошқармаси бошлиғи Юсуф Мажидий иштирокида вилоятда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолияти тӯхтаб қолган саноат корхоналаридаги муаммоларни ӯрганиш масалалари юзасидан йиғилиш бӯлиб ӯтди. Ушбу йиғилишда вилоят Раисининг ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг бӯлим бошлиқлари ва тегишли идоралар раҳбарлари, шаҳар ва ноҳиялар раислари, саноат корхоналари бошлиқлари қатнашди.

 

Йиғилишни кириш сӯзи билан бошлаган вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода йиғилиш кун тартибида фақат бир масала жорий йилнинг олти ойи давомида вилоятдаги саноат корхоналарининг фаолият кӯрсатмаганлигининг сабаблари ва улардаги муаммоларни ҳал этиш йӯллари кӯриб чиқилишини айтиб ӯтди.

Таҳлиллар натижасида шуни кӯриш мумкинки, бу даврда вилоятнинг Хужанд, Конибодом ва Бобожон Ғафуров шаҳарларида кӯпроқ саноат корхоналари фаолият юритмаган.

Жумҳурият Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Давлатали Саид Тожикистон Жумҳурияти Ҳукуматининг жорий йилнинг уч ойилиги натижаларига бағишланиб ӯтган йиғилишда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз чиқишида Суғд вилоятидаги фаолияти тӯхтаган саноат корхоналарига эътироз билдирган эди. Шунингдек Миллат пешвоси йиғилишда мавжуд муаммоларни бартараф этиб, уч ой давомида фаолияти тӯхтаган саноат корхоналарини қайта ишга тушириш тӯғрисида вазирлик ва тегишли идоралар бошлиқлари зиммасига вазифалар юклаганлигини қайд этиб ӯтди.

Сӯнгра Тожикистон Жумҳурияти саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода вилоят саноат корхоналарининг жорий йил олти ойдаги фаолияти тӯғрисида гапирди. Статистик маълумотларга кӯра, 2018 йил январ-июн ойларида саноат корхоналари томонидан 4976,0 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар индексини назарда тутганда 110,9 фоизни ташкил этди.

Ишлаб чиқарилувчи 134 турдаги муҳим саноат маҳсулотларидан 2018 йилнинг январ–июн ойларида 91 тури (67,9 фоиз) ошиб, 41 тури (30,6 фоиз) камайди ва 2 тур (1,5 фоиз) ишлаб чиқарилмаган.

Ҳисобот берувчи 602та саноат корхонасидан 2018 йил январ-июн ойларида 346 корхона (57,5 фоиз) ӯтган йилнинг январ-июн ойларига нисбатан ишлаб чиқариш даражасини юқори кӯтарган. Айни дамда 2018 йилнинг январ-июн ойларида фаолият юритмаётган корхоналар сони 133та ёки 22,1 фоизни ташкил қилиб, 123таси ёки 20,4 фоизи ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш даражасини камайтирган.

Ишламаётган 133та корхонадан 59таси ишлаб чиқарадиган маҳсулоти мавсумий бӯлганлиги сабабли фаолият юритмаган.

2018 йил январ–июн ойларида 2017 йил январ–июн ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари ҳажмининг ӯсишига турли маъданли нофилиз маҳсулотлари, металлургия ва филизли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш ва ёғочдан маҳсулот ишлаб чиқариш, бошқаларни ишлаб чиқаришга замин яратди.

Шундан сӯнг, Давлатали Саид вилоятнинг Хужанд, Исфара, Панжакент, Конибодом, Гулистон, Бӯстон, Бобожон Ғафуров, Мастчоҳ, Зафаробод, Жаббор Расулов шаҳар ва ноҳиялари раислари ҳамда турли сабаблар билан фаолияти тӯхтаган хусусий ва давлат саноат корхоналари бошлиқлари билан мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари юзасидан савол-жавоб қилди. Шунингдек, у тегишли вазирликлар, идоралар, шаҳар ва ноҳиялар раҳбарларига биргаликда фаолияти тӯхтаган корхоналарни ӯрганиб чиқиш, пайдо бӯлган муаммолар ва камчиликларни ҳал этиш чораларини кӯриш зарурлигини топширди. Ушбу корхоналарга замонавий технологиялар киритилиши, рақобатга чидамли маҳсулот ишлаб чиқариш ва доимий янги иш жойлари яратиш кераклиги айтилди.

Йиғилишда қатнашаётган бир неча саноат корхоналари бошлиқлари ва вилоят ишбилармонлари чиқиш қилиб, бугунги фаолиятига халал бераётган муаммолар ҳамда бошқа масалалар юзасидан фикрларини баён этишди.

Мамлакат Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Давлатали Саид йиғилиш охирида Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати томонидан бугунги кунда саноат соҳасини тараққий эттириш, ишбилармонликни ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратилганлигини айтди. Бунга жавобан корхоналар бошлиқлари ва ишбилармонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, соҳани янада тараққий эттиришлари ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада юқори кӯтариш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга ҳисса қӯшишлари таъкидланди.

Шундан сӯнг Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода вилоятнинг барча саноатчилари номидан гапириб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг барча кӯрсатма ва топшириқларини бажариб, Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини арзирли меҳнат ютуқлари билан қарши олишга сӯз берди.

Облоқул МУСОЕВ

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: