Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 90
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода 10 июл куни Спитамен ноҳиясига бӯлган иш сафари доирасида «Норд Азия Металл» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти фаолияти билан танишди.

Шуни айтиш керакки, «Норд Азия Металл» саноат корхонаси қурилиши 2014 йилда бошланиб, қурилиш ва замонавий жиҳозларни улаш ва ӯрнатиш учун 23 миллиондан ортиқ сарфланган бӯлиб, бундан 11 миллион сомонийси корхона технологиялари ҳам жиҳозларига ишлатилган.

 

Ушбу корхона 2016 йилда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида фойдаланишга топширилган эди. Янги бунёд этилган корхонада, асосан, қувурлар ва тӯрт-бурчак, айлана шаклдаги металл профиллар ишлаб чиқарилиб, йиллик иқтидори 60 минг тонна металл ишлаб чиқаришни ташкил этади.

Келгусида «Норд Азия Металл» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти ӯз фаолият йӯналишини кенгайтиради. Айни пайтда, эса корхонада ишлаб чиқаришнинг иккинчи тармоғини бунёд этиш режалаштирилган бӯлиб, бу борада ишлар бошлаб юборилган. Вилоят Раиси корхона масъуллари билан суҳбат чоғида импорт ӯрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кӯпайтириш йӯналишида давлат, ҳукуматнинг яратувчанлик мақсадларини эслатиб ӯтиш билан «Норд Азия Металл» корхонаси меҳнат жамоасининг ишлаб чиқаришнинг янги тармоқларини ишга тушириш хусусидаги ташаббусини яхши кутиб олди.

Шуни айтиш жоизки, 2017 йилда «Норд Азия Металл» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти 100 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ички бозорни маҳсулот билан таъминлаш билан бирга қӯшни давлатларга экспорт қилади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: