Шоҳида Эрматова, Ӯзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти “Xon qizi” Textile корхонаси:
-Бизнинг корхонамиз 2014 йилдан буён фаолият юритади. Корхонамиз томонидан, асосан, ишхоналар учун иш ва текстиль кийимлари ишлаб чиқарилади. 2018 йилнинг 8 мартида Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистон Жумҳуриятига расмий иш сафаридан кейин биз кӯплаб кӯргазмаларда, жумладан, Тожикистон Жумҳуриятининг пойтахти-Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган халқаро кӯргазмада қатнашиб бир неча тожикистонлик ишбилармонлар билан шартнома имзоладик ва керакли маҳсулотларни етказиб бермоқдамиз. Хужанд шаҳрида «Суғд-имкониятлар водийси» шиори остида ӯтказилаётган «Суғд-2018» халқаро савдо ярмаркасида илк бор қатнашяпмиз. Албатта, маҳсулотларимиз тожикистонлик ҳамкорларимизда қизиқиш уйғотмоқда. Бугун ҳам бир нечта ҳамкорлик шартномаларни имзолашни режалаштирганмиз.
Бизнесни ривожлантиришда экспорт муҳим аҳамиятга эгадир. Бизга маълумки, ӯзбек ва тожик халқлари қадим-қадимдан бир-бирлари билан иқтисодий ҳамкорлик қилиб, дӯстона муносабатда бӯлишган. Бу йил ҳукуматларимиз раҳбарлари давлатлараро иқтисодий ҳамкорликларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан бир қатор ишларни амалга оширилганлигидан жуда хурсандмиз.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Суғд вилоятининг меҳмондӯст халқи бизни жуда самимий кутиб олишди. Улар билан суҳбатлашар эканмиз, икки қондош халқнинг дӯстлиги умр-боқий эканлигига амин бӯлдим.
Мансуржон Саиджафаров, кулол-уста, Фарғона вилояти, Риштон ноҳияси:
-Мен аждодларимиздан мерос қолган, миллий кулолчилик ҳунари билан шуғулланаман. Барча маҳсулотларим фақат қӯлда, янгича услубда ясалади. Мана бӯлган, кӯза, коса, пиёлаларни нақшлари ӯша қадим-қадимларда қӯли гул уста-кулоллар томонидан қӯлланиб келинган нақшлар бӯлиб мен улардан ҳар бир ясаган маҳсулотларимда фойдаланаман. Мен бугун кӯргазмада ӯз меҳнат маҳсулларим билан биринчи марта қатнашяпман. Томошабинлар ҳар бир ясалган кулолчилик маҳсулотларини катта қизиқиш ва ҳавас билан кӯриб, унинг ясалиши, сифат даражасига юқори баҳо беришлари кайфиятимни кӯтарди. Ӯзбекистон Республикаси ва Тожикистон Жумҳурияти орасида дӯстлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганлиги сабабли бугун Хужанддек хушманзара шаҳарда ӯз маҳсулотларимиз билан қатнашиш ва шартномалар имзолаш бахтига эга бӯлиб турибмиз. Биз тожикистонлик биродарларимизни ҳам юртимизга таклиф этамиз. Тожик ва ӯзбек биродарлари азал-азалдан дӯсту қардош бӯлган, келгусида ҳам бу дӯстлик ришталари ҳеч қачон узилмайди.
Каримов Акром, «Istiqlol Dizayn Maеkazi», Ӯзбекистон Республикаси, Наманган вилояти:
-Кичик ва ӯрта бизнесни ривожлантириш, корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш учун турли кӯргазмалар ташкил этиш бу соҳада катта имкониятлар эшигини очади. Айниқса, иш фаолиятини яқинда бошлаган корхона раҳбарлари учун ярмаркада ӯз маҳсулотларини намойиш қилиш келажакдаги режаларини белгилаб беради. Зеро, маҳсулот ишлаб чиқариш билан бир қаторда уни сотиш ҳам катта аҳамиятга эга. Савдо-сотиқда маҳсулот сифати қанчалик ӯрин тутса, ички ва ташқи бозорлардаги ӯрнини белгилаб бериш мақсадида ташкил этилган ярмаркалар ҳам шунчалик фойдали. Бугун Хужанд шаҳрида жойлашган Спорт қасрида бӯладиган халқаро савдо кӯргазмасида Ӯзбекистон Республикасидан келган корхоналар ӯзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар билан қатнашмоқда. Бу каби халқаро аҳамиятга молик кӯргазмада илк бор иштирок этаётган бизнинг Ӯзбекистон Республикаси Наманган ноҳиясида жойлашган фирма эркаклар костюм-шими, кӯйлаклари ва оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни кенг йӯлга қӯйган. Асосан, эркаклар кийимлари маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган корхона кӯргазмада бир неча турдаги маҳсулотлар билан қатнашмоқда. Уч йилдан буён маҳсулотларини ички бозорларда сотаётган ушбу корхона ярмаркада фойдали шартномалар имзолаб, ташқи савдони йӯлга қӯйишни режалаштирганмиз. Фабрикамизнинг маҳсулотлари Европага, Россия Федерациясига, Қозоқистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларига экспортни йӯлга қӯйганмиз. Тожикистон Жумҳуриятига ҳам экспорт қилишни режалаштирганмиз. Олдин биз ҳам Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган кӯргазмада ӯз маҳсулотларимиз билан қатнашган эдик. Асосан, ички бозорга қизиқиш бизни бу кӯргазмада қатнашишга ундади. Агар шартномалар имзоланиб, ӯзаро савдо-сотиқ алоқаси йӯлга қӯйилса, икки давлат ривожи учун яна бир янги қадам ташланган бӯларди.
«Тролза»-троллейбус ишлаб чиқариш заводи бош конструктори ӯринбосари, россия Федерацияси, Саратов вилояти:
-Охирги йилларда икки давлат-Россия ва Тожикистон ӯртасида барча соҳаларда, жумладан, иқтисодий ҳамкорликлар анча ривожланди. Бу, албатта, икки давлат иқтисодиётига ижобий таъсир этмоқда.
Ҳар йили ушбу кӯргазмага Россия Федерциясидаги мавжуд турли ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ҳам фаол қатнашадилар. Бу кӯргазмада қатнашишдан асосий мақсад, икки давлат иқтисодий ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда соҳибкорларнинг тажриба алмашишидир. Бизнинг завод ишлаб чиқарадиган троллейбуслар қулай ва шинам, шу билан бирга ташқи ҳамда ички томони замонавий дизайн асосида безатилгандир. Россиянинг барча минтақаларига троллейбусларимизни етказиб берамиз. Яқинда Санкт-Петрбург кӯчаларида заводимизда ишлаб чиқарилган троллейбус юришни бошлади ва аҳоли бундан жуда миннатдор эканлигини баён этди. Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмоннинг раҳбарлигида ва топшириғи билан «2010-2015 йилларда Тожикистон Жумҳуриятида транспорт ҳаракатини ривожлантириш» мақсадли давлат дастури қабул қилинди. Унга биноан, Душанбе шаҳрида троллейбус линиялари кӯпайтириш ва Тожикистоннинг тӯртта шаҳарлари, жумладан, Хужанд шаҳрида ҳам троллейбус ҳаракатланувчи линияларни қайта тиклаш ва қуришдир. Айни пайтда Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки бу лойиҳага маблағ ӯтказиш бӯйича иш олиб бормоқда.
Россия ва Тожикистон давлатлари ӯртасида амалга оширилаётган иқтисодий ҳамкорликлар йилдан-йилга сезиларли даражада ӯсиб бормоқда. Россия Федерацияси Тожикистон Жумҳуриятини ӯзининг энг яхши ишонарли ҳамкори сифатида билади. Шунинг учун ҳам икки давлат ишбилармонларининг иқтисодий ҳамкорлик қилишлари учун ҳукуматларимиз барча қулайликларни яратиб бермоқда. Суғд имкониятлар водийси шиори остида бӯлиб ӯтаётган «Суғд-2017» халқаро савдо ярмаркаси Тожикистоннинг сӯлим бир гӯшаси-Суғд вилоятида беш йилдан бери ӯтказилмоқда. Мен ушбу халқаро кӯргазмада биринчи марта қатнашяпман. Заводимиз вакиллари эса тӯрт йилдан буён кӯргазмаларда ҳам қатнашиб келади. Йилдан-йилга ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортиб бормоқда. Шунинг баробарида, маҳсулот экспорт қилиш даражаси ҳам юқорилаб бормоқда. Иқтисодий ҳамкорлик қилиш тӯғрисида имзоланаётган меморандум ва шартномалар бунинг яққол мисолидир.
Малоҳат МАҲКАМОВА,
Ӯктам РИЗАЕВ суҳбатлашди.
Облоқул МУСОЕВ суратлари
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: