2018 йилнинг 5 март куни Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи биносининг мажлислар залида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида вилоят ижтимоий-иқтисодий соҳалари фаолиятининг 2018 йил январ-феврал ойларидаги якунига доир йиғилиш бӯлиб ӯтди.
Йиғилишда вилоят Раисининг биринчи ӯринбосари, вилоят Раиси ӯринбосарлари, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг тизим бирлашмалари раҳбарлари, шаҳар ва ноҳиялар раислари, вилоят идора ва ташкилотлари бошлиқлари иштирок этдилар.
Йиғилишни вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода кириш сӯзи билан очиб, вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиётини таъминлаш йӯлидаги фаолиятни мустаҳкамлаш, ободончилик ишларини жонлантириш, улуғ байрамлар–Оналар куни ва Халқаро Наврӯзни юксак даражада кутиб олиш бӯйича раҳбарлар ва масъулларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Сӯнгра вилоят Раиси ӯринбосари Хожазода Ориф Ашурий Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг вилоятда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, эртанги картошка ва ғалла экинларини экиш жараёни, ер ва сув захираларидан оқилона ва самарали фойдаланишга кӯмаклашиш йӯналишидаги кӯрсатма ва топшириқлари ижроси ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, вилоят Раисининг 2018 йил 13 январдаги «2018 йил учун яхоб қӯйиш ва шӯр ювиш, сув етказиб бериш иншоотларини тайёрлаш ва баҳорги экин-тикин ишларини назорат қилишга доир вилоят штабини ташкил этиш тӯғрисида»ги 5 сонли Амрига кӯра, вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида ҳам штаблар ташкил қилиниб, маълум ишлар бажарилди.
Бугунги кунда вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида ерлар шудгор қилинмоқда. Вилоят қишлоқ хӯжалиги бош бошқармаси маълумотига қараганда 2-март санасигача 172803 гектар ер шудгор қилинган. Бу йӯналишда Деваштич (55,9 фоиз), Зафаробод (72,0 фоиз), Шаҳристон (64,2 фоиз) ноҳиялари ва Панжакент (77,7 фоиз) шаҳрида сусткашликка йӯл қӯйилган. Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати томонидан тасдиқланган экинлар структурасига кӯра, вилоят хӯжаликларида 222738 гектарга экин экиш кӯзда тутилган. Шундан 160915 гектари сувли ерлардир. Қайд этилган умумий майдондан баҳорги экинлар режаси 182975 гектарни ташкил қилади. Шундан 55052 гектарни ғалла ва дуккакли экинлар, 57000 минг гектарни пахта, 24850 гектарни ёғ берадиган экинлар, 14550 гектарни картошка, 15900 гектарни сабзавот, 6500 гектарни полизликлар, 16 гектарни уруғликлар ва 21974 гектарни чорва озуқаси экинлари ташкил қилади. Жумладан, уруғликларни захира қилиш ва эртанги картошкани экиш жараёни вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг назорати остига олинган.
Экин структураси режасига кӯра, жорий йилда 14550 гектар майдонга картошка экиш режалаштирилган. Бу ӯтган йилга нисбатан 6409 гектар кӯпдир.
Жумладан, вилоят хӯжаликларида 1250 гектар майдонга эртанги картошка экиш кӯзда тутилган. 2 март санасигача 485 гектарга эртанги картошка экилган. Бу режанинг 38,8 фоизига тенгдир. Соҳа олимлари ва мутахассислари хулосасига кӯра, эртанги картошка экишнинг оптимал муддати феврал ойининг иккинчи ярми ва март ойининг биринчи ӯн кунлигини ӯз ичига олади. Гарчи вақт кам қолган бӯлса ҳам экин жараёни талабга жавоб бермайди.
Йиғилишда қишлоқ хӯжалиги соҳасини экин суви таъминотисиз тасаввур этиш мумкин эмаслиги таъкидланди. Ер ҳолатини яхшилаш ва ирригация бошқармаси томонидан сув тортиш станцияларидаги 398та ускунани таъмирлаш режалаштирилган. 28 феврал санаси ҳолатига кӯра, 379та ускуна таъмирдан чиқарилган. Бу режанинг 95,2 фоизини ташкил қилади.
Вилоятда 589,8 метр куб сув линияларини тозалаш режалаштирилган. Гарчи Ер ҳолатини яхшилаш ва ирригация бошқармаси сув линияларини тозалаш режасини бажарган бӯлса ҳам ҳали бу йӯналишда ишлар талайгина. Яъни хӯжалик ичидаги ариқ ва каналларни тозалаш талабга жавоб бермайди.
Йиғилишда иссиқхона ва совутиш хоналарининг бугунги ҳолати, «Ваҳдат» миллий боғи фаолиятидан ташвиш билдирди. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода Панжакент, Тоғли Мастчоҳ, Шаҳристон, Айний, Истаравшан, Деваштич, Исфара, Зафаробод, Спитамен, Хужанд, Бобожон Fафуров шаҳар ва ноҳиялари раисларини саволга тутиб, дала ишларини яхши йӯлга қӯйиш, доимо амал қилувчи штабларни ташкил қилиш, интенсив боғларни яратиш, манзарали дарахт кӯчатларини ӯтқазиш, атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратиш, йӯлларни таъмирлаш, умумхалқ ҳашарларини уюштириш, фуқаролар қабулини янада яхшироқ йӯлга қӯйиш ва бошқа долзарб масалалар борасида кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Йиғилишда вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода саноат, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, солиқларни ӯз вақтида тӯлаш, ноқонуний амалларнинг олдини олиш ва бошқа масалаларга тӯхталиб ӯтиб, мазкур соҳалар мутасаддиларига камчиликларни тузатиш юзасидан топшириқ ва кӯрсатмалар берди.
–Лоқайдлик ва масъулиятсизликка йӯл қӯймаслик керак. Бугун иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал қилиш билан бир қаторда вилоятда иқтисодий тараққиётни таъминлаб, мустақил мамлакатимизни гуллаб-яшнатиш ва халқнинг турмуш даражасини янада яхшилашга муносиб ҳисса қӯшишимиз лозим,-дея таъкидлади Ражаббой Аҳмадзода.
Шунингдек, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода саноат корхоналарининг ишламаслик сабабларини ӯрганиб чиқиб, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун тадбирлар белгилашга вазифадор қилди.
Бу йил Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан «Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили» деб эълон қилинган. Бу бошлама бизни мамлакатимизнинг ободлиги йӯлида янада кӯпроқ меҳнат қилишга, сайёҳларга юқори даражада хизмат кӯрсатиш ва улар учун қулай шароит яратишга ундайди.
Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати
Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Телефон: