Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 13247
Печать

Куз фаслининг гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ, гоҳида ёмғир томчилаган кунлари - ревматизм ва бошқа ревматик турдаги касалликлар хуруж қилади. Булутли ҳаво бӯлган пайтда, қӯл, оёқ ёки бӯғимлардаги оғриқдан шикоят қилувчилар кӯпаяди. Бу касаллик деярли 7-15 ёшли болаларда учрайди.

Ревматизм касаллиги сурункали тонзиллит - томоқнинг тез-тез оғриб, яллиғланиб туриши кузатиладиган болаларда ва бодомча безлари яллиғланиши, яъни ангина ӯз вақтида даволанмай оёқда ӯтказилгандан сӯнг 10-14 кун ӯтгач бошланади. Бу касаллик мактаб ёшидаги болаларни шикастлайди ва катталардагига нисбатан анчайин ӯткир ва оғир шаклда кечади. Бола қанчалик кичик ёшда бӯлса, унда касаллик шунчалик ӯткир, оғир ва тарқалган шаклда ӯтади. Бунда организмдаги барча бириктирувчи тӯқимали аъзолар шикастланади. Айниқса, йирик бӯғимлар-тизза ва тирсак зарарланади. Беморларни қӯл ва оёқ кафтидаги оғриқлар ҳам безовта қилади. Кӯп ҳолларда бӯғимларда шишли оғриқ кузатилади. Бу оғриқлар бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Оғриқ тизза, болдир, товон, тирсак, елка бӯғимларида кӯчиб юради. Шунингдек, юрак қон-томирлар, бӯғимлар зарарланади. Бу пайтда умумий аҳволнинг ёмонлашиши, ҳолсизлик, кӯп терлаш, тез чарчаб қолиш кабилар ҳам касаллик авж олаётганидан дарак беради.

 

Касаллик тез-тез хасталанувчи, сурункали ангинага чалинган, лимфаденит, фарингит билан касалланган болаларда кӯп учрайди. Шунингдек, касаллик ривожланишига шамоллаш, зах жойларда юриш, вақтида овқатланмаслик, дам олмаслик, терлаб сув ичиш ҳам сабаб бӯлади. Сурункали тонзиллит (ангина) билан хасталанган беморларнинг 30 фоизида ревматизм касаллиги келиб чиқади. Бу касаллик иммун тизими пастларда ҳам кузатилади. Ревматизм наслий мойилликка ҳам эга бӯлиб, оилада ота ёки она ушбу хасталик билан оғриган бӯлса, фарзандлар ҳам касалланади. Ревматизм 6-15 ёшли қизларда касаллик қовоқларнинг ихтиёрсиз учиши билан бошланади. Ҳар бир она бу белгидан ҳушёр тортиши ва фарзандини шифокор кӯригига олиб бориб, вақтида хасталикнинг олдини олиш жоиз.

Бу касаллик билан, асосан, мактаб ёшидаги болалар оғрийди. Булутли об-ҳаволи кунларда фарзандингиздаги ҳар бир ӯзгаришга эътиборсиз бӯлмаслик лозим. Болани ташқаридаги ҳаво ҳароратига мос кийинтириш айрим касаллик ва ташқи таъсирдан сақлайди. Боладаги тез-тез такрорланувчи томоқ оғриқлари, ангина кейинчалик ревматизмга сабаб бӯлиши мумкин. Бемор йӯталганда, ютинганда оғриқ борлигидан ёки овоз бӯғилишидан шикоят қилса, шифокорга кӯрсатинг. Агар дори-дармонларсиз уй шароитида муолажа қилмоқчи бӯлсангиз, беморга мойчечак (ромашка) дамламаси билан ғарғара қилдиринг. Бу пайтда овқатланиш тартибига ҳам ӯзгартириш киритиш керак. Масалан, қайнатилган сув, мева-сабзавотлардан шарбат, сут ва сутли маҳсулотлар, витамин ва минералларга бой таомлар тайёрлаб истеъмол қилдириш лозим.

Ревматизм асорати ҳам бутун организм бӯйлаб хавф солиши мумкин. Бӯғимлардаги оғриқ, яллиғланиш ӯтиб кетади, аммо бунинг оқибатида юрак, марказий асаб тизими каби энг муҳим аъзолар шикастланади. Беморларнинг 90-95 фоизида юрак зарарланиши кузатилади. Юрганда ҳансираш, юрак соҳасида оғриқ, санчиқ, юрак ӯйнаши ва юракнинг тез-тез уришида намоён бӯлади. Юрак нуқсонлари ревматизм хуружидан кейинги 2-3 йил ичида тез ривожланади. Бундан ташқари, беморлар юз соҳасида турли ихтиёрсиз ҳаракатлар пайдо бӯлади. Кӯз учади, қовоқ ихтиёрсиз равишда юмилиб-очилади, бӯғимларда ҳаракат чекланади ёки бӯғимлар қийшаяди. Бу ҳолатлар ҳам ногиронликдан дарак.

Ревматизмга чалинмаслик учун организмнинг иммунитетини оширишга, об-ҳавога мос кийиниш ҳамда овқатланишга эътибор бериш керак. Бирор спорт тури билан шуғулланиш ёки эрталабки бадантарбия ҳам саломатлик учун муҳимдир. Бу пайтда мавсумбоп таомлар тайёрлаб ейиш мақсадга мувофиқ. Бундай таомларимиздан атала, юпқа, ғилминди ёки дуккакли маҳсулотлардан тайёрланадиган мошхӯрда, палов каби егуликларни истеъмол қилсак, организмимизни қувватлантиради. Бу эса касалликларга қарши ҳимоя вазифасини бажариб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Уйқунинг меъёрида бӯлиши ҳам организмдаги сурункали касалликни даволашга хизмат қилади. Агар ӯзингизда юқоридаги белгиларни сезсангиз, дарҳол терапевт ёки ревматолог кӯригига боринг.

Т.МУСТАФОҚУЛОВА

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: