Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 301
Печать

Аксикон шифобахш масканида ҳар йили ёз мавсумида минглаб одамлар даволанишади. Аксиконнинг умумий майдони 12 минг квадрат метрни ташкил қилади, денгиз сатҳидан 429 метр баланддир. Аксикон бугун Ашт ноҳиясидаги «Кони намак» очиқ типдаги ҳиссадорлик жамиятига тааллуқли бӯлиб, ноҳия марказидан 22 километр ва Хужанд шаҳридан 96 километрни ташкил этади.

Шифобахш масканга кирар эканмиз, бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш, кӯкаламзорлаштириш ишларини кӯриб таҳсин айтгингиз келади. Ҳамма ёқ тоза, кӯркам. Бу ерда минглаб мевали манзарали дарахтлар, турфа гуллар, бу гӯзал маскан чиройига-чирой қӯшиб турган хилма-хил фавворалар, замонавий қурилган айвончалар ва ӯриндиқлар кишининг кӯзини қувонтиради.

 

Бу ердаги меҳмонхона, 7та люкс хона, 25та миллий дам олиш уйи, 13та вагон қайтадан таъмирланди ва шифобахш масканда даволаниш учун 270 ӯрин ҳозирланди. Шунингдек, бу ерда 1 ошхона, 1 чойхона, 1та магазин, 10та дам оладиган шийпон,  ҳаммом, ювиниш нуқталари мижозлар хизматида.

-Бизнинг шифобахш масканимизда қон томирлари, бӯғин мушаклари, тери, асаб системаси органлари, эркаклар ва аёллар касалликлари, оёқ, бӯйин ва бел шамоллашлари ва бошқа касаллик билан оғриганлар даволанади,-дейди табобатгоҳ бош духтури Шуҳратжон Мамадалиев.

-Даволаниш табиий лойқа, қӯл массажи, шӯр сув, гидромассаж, банкамагнит-атсос, вибратор билан даволаш усулларида олиб борилади. Бу даволаш усуллари мижозларнинг организми қандай қабул қилиши ва уларни касаллиги қай даражада эканлигига қараб белгиланади. Шифобахш масканнинг бош духтури Шӯҳратжон Турсунбоевич Мамадалиев ноҳиядаги тажрибали врачлардан ҳисобланади. У Қамишқӯрғон (ҳозирги Хӯжистон) қишлоғида туғилиб ӯсган. 1992 йили Душанбе шаҳридаги Тожикистон медицина институтининг даволаш факультетида таълим олган.

Мана, 26 йилдирки, шифокорлик касбини эъзозлаб келмоқда.

Ӯн бир йилдан бери Аксикон даволаш масканида бош шифокорлик вазифасида фаолият юритади.

Шифобахш масканда физиотерапия кабинетида Муслима Бердиева, тиб ҳамширалари Зебо Жуманова, Сарвиноз Бойназарова, Сарвиноз Охуновалар, мижозларни балчиқда ювишда Муқим ва Муҳсин Алиназаров, Райҳона Абдуназарова, Ҳалима ва Ҳадиса Ортиқовалар, Ҳушёр Валиевлар касалларга хизмат кӯрсатмоқда.

-Табобатгоҳимиздаги физкабинетимизда Ҳилола Бердиева фаолият кӯрсатяпти,-дейди бош врач Шуҳратжон Мамадалиев. Физкабинетда бир вақтнинг ӯзида олти мижозни даволаш, муолажа қилиш мумкин. «ЦЗИНДА», ваккум-магнит банка вибрацион тиббий аппарат, механизм ва асбоблари ёрдамида мижозларни массаж қиляпмиз, банка қӯйяпмиз, электр асбоблари билан игна санчяпмиз, қон айланишини яхшилаяпмиз.

Биз фурсатдан фойдаланиб бир неча даволанувчилар билан суҳбатлашдик.

Акбар Юлдошев-Ӯзбекистон Жумҳурияти Янгийӯл шаҳри, 69 ёшда.

-Мен илгари шахтада ишлаганман. Оёғим оғрийди, ӯпкам шамоллаган. Мен бу шифобахш масканга 40 ёшимда келган эдим. Бу ернинг лойқасининг хусусияти ва фойдаси ҳақида ота-боболаримиздан эшитганмиз. Ӯша йиллари табобат олиб тузалиб кетувдик. Иккала давлатларнинг Президентлари ташаббуслари билан яна йӯллар очилди. Бундан барча хурсанд. Очиғини айтсам, бу маскан жуда обод бӯлибди, беморлар учун барча шароитлар муҳайё. Айниқса, одамларнинг, шифокорларнинг хушмуомалалиги, меҳмондӯстлигини айтмайсизми?..

Ширинқул Ҳайитов-Қозоғистон Жумҳурияти Чимкент шаҳри, 64 ёшда.

-Мен табобат олиш учун жуда кӯп жойларга, ҳатто Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига бордим, бироқ ижобий натижа олмадим. Шу йили май ойида танишим Негмат Шарипов мени Аксикон табобатгоҳига боришимни таклиф қилди. Чунки, у киши бу ерда даволанган экан. Мана, саккиз кундирки бу ерда табобат оляпман. Шу кунларда ӯзимни яхши ҳис қиляпман. Бу ерда барча очиқ кӯнгилли инсонлар экан…

Шу куни биз истравшанлик Муҳаббат Комилова, конибодомлик Дилбар Мӯминова, зафарободлик Султонбек Жӯраев, Ӯзбекистон Республикасидан ангренлик Фахриддин Исломиддиновлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг барчаси табобатгоҳдаги яратилган шароит ҳамда бу ердаги ходимлар хизматлари ҳақида самимий, илиқ гапларни билдирдилар.

Шифобахш маскандан қайтарканмиз бош врач Шӯҳратжон Мамадалиевдан бир муҳим нарсани билиб олдик. Бу табобатгоҳда ӯтган йили қарийб 4 минг бемор даволанган экан. Ӯзбекистон-Тожикистон чегарлари очилиши муносабати билан беморлар сони 6 минг нафарга етиши мумкин экан. «Аксикон» табобатгоҳи бирданига 250-280 мижозни қабул қила оларкан. «Аксикон» шифобахш маскани келажакда нафақат жумҳуриятимизда, балки Марказий Осиёда энг намунали ва обод замонавий шифобахш масканга айланиб, доимо амал қиладиган бӯлади.

Мӯмин АБДУЛЛА,

Ашт ноҳияси, Қамишқӯрғон қишлоғи

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: