Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 13737
Печать

Олимлар сил касаллигининг илк аломатларини 5 минг йил олдин яшаб ўтган одамларда аниқлаганлар. Худди шундай ўзгаришлар эрамиздан 2-3 минг йил олдин яшабган миср фиръавнлари танасида ҳам аниқланган.  У дунёда энг кўп тарқалган инфекцион касаллик.  Бу касалликнинг асосий тарқатувчиси 90-95 фоиз касалланган одамдир. Абу али Ибни Сино ўз даврида бу касаллик камбағалчиликда умр кечирадиган аҳоли,  қуёш нури тўлиқ тушмайдиган жойларда яшайдиганлар орасида кўп тарқалиши мумкинлиги ҳақида ёзиб қолдирган.  Касалланган одам оммадан ажралиб қолишдан қўрқиб касалликни пинҳон  тутади ва салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳеч ҳам ўйламайди.  Минг афсуслар бўлсинки ушбу ҳолат жуда кўп кузатилади.  

Жорий йилнинг 13-15 март кунлари 20 ортиқ ОАВ вакиллари Суғд вилоятининг Спитамен, Мастчоҳ ноҳияси ҳамда Конибодом шаҳар «Сил касаллигига қарши курашиш» марказлари фаолияти билан яқиндан танишишди.  Ушбу учрашувларда асосан: Оммага сил касаллигининг давоси борлигини тушунтириб бериш, стереотипларни синдириш, стигмани (тамға қуйишни) йўқотиш, Сил касал билан оғриган одамни аниқлашда омманинг ўрни каби масалаларга қаратилди.

 

Спитамен ноҳияси

Спитамен ноҳияси шимолий Тожикистоннинг Eзбекистоннинг Бекобод шаҳри билан чегарадош бўлиб, аҳолиси 137 012 кишини ташкил этади.  Ноҳияда умумий ҳисобда  22 тиббий марказ бўлиб, улар мунтазам фаъолият юритмоқда.

Ноҳиядаги биринчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш маркази  минеджери маълумотига кeра:  

НБТСЁ ишчиларининг сони: - 401 киши бeлиб, шундан – 104 духтур,

-2 фтизиатр (силшинос),  – 61 оилавий духтур ҳамда -245  eрта махсус маълумотига эга тиб вакилидир.

Бутун Тожикистон бўйича сил касаллигини даволашда ДОТС лойиҳасининг хизмати катта ҳисобланади. Спитамен ноҳиясига ушбу лойиҳа 2006 йилда киритилган бўлиб, бугунги кунгача мунтазам фаолият юритиб келмоқда. Марказий касалхона бош духтури фармони билан ҳар бир жамоатдаги саломатлик марказларида балғамни йиғиш учун алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, у ерда фаолият олиб борувчиларни ДОТС лойиҳаси  иши билан яқиндан танитишган.

ДОТС лойиҳаси ушбу соҳага киритилганидан сўнг, сил касаллигини аниқлаш жараёни осон ва самарали тарафга ўзгара бошлади.

Юқоридаги кўрсаткичдан ҳолатнинг ижобий томонга ўзгаргани яққол кeриниб турибди. Минеджерни сўзларига қараганда ушбу кўрсаткичларнинг ижобий томонга силжишида ДОТС лойиҳасиини хизмати катта эканлиги билиниб  турарди.

 Асосий режалар;

1. Сил касаллигига чалинганлар орасидаги eлим билан  тугаш жараёнини 30 фоизга камайтириш

2. Сил  касаллигига  чалинишни 20 фоизга камайтириш

3.  Мутобиқлашган шаклдаги силнинг такроран  хуружини то 25 фоизга камайтириш

4. Қандай шаклдан қатъий назар, сил касаллигига чалинган беморнинг даволанишини таъминлаш

5. Сил касаллигига чалинган беморни  силшинос духтур ва оилавий духтурлар  томонидан сил касаллиги ҳақида ўқитилиши (хабардор қилиш, аломатлари, муолижа давомийлиги, тузалиши)

6.  Даволаниш жараёнида мавзўга доир учрашувлар ўтказиш

 Шу билан бирга ноҳияда  аҳоли ўртасида сил касаллигига чалиниш ҳолатларини йилдан-йилга  камайишини  кўриш мумкин.

Бунинг асосий сабабини КАТС раҳбари  И.Саидов берган ҳисоботга кўра аҳоли ўртасида  тушунтириш ишларининг йилдан-йилга яхши йўлга кўйилаётгани эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 Умумий ҳисобда ноҳияда 34 киши сил касали билан оғриган бўлиб, улардан 9 киши мутобиқлашган сил касаллиги шакли борлиги аниқланган. Оддий сил ва мутобиқлашган сил ўртасидаги асосий фарқ шундаки, оддий силнинг даволаниш муддати 6 ой, мутобиқлашган сил шаклининг даволаниш муддати 2 йилни ўз ичига олади. Бундан кўриниб турибдики, сил касаллигининг мутобиқлашган шакли унинг оғир тури ҳисобланади.

Сил касаллигига қарши курашишни ривожлантиришда  Хоуп ва USAID  лойиҳаларининг ўрни катта.  Ноҳия  давлат ҳокимияти ижроия органи ҳам сил касали билан оғриган беморларги бефарқ эмас. Ноҳия ҳукумати томонидан сил касаллигига чалинган 12 кишига  мунтазам ёрдам кeрсатилмоқда.

ОАВ вакиллари «Сил касаллигининг муҳожирлар орасида кўпайишининг сабаби», «Аҳолининг сил касаллигини аниқлашдаги роли», «Болалар орасида сил касалининг келиб чиқиш сабаблари», Марказ томондан ўтказилаётган акциялар ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишди.

Ушбу саволларга ноҳия соғлом турмуш тарзини ривожлантириш маркази бошлиғи Ойнисо Сарбозова жавоб берди.

-Маҳаллий соломатлик қeмиталари аъзолари кимлар?

-Бугунги кунда сил касалини аниқлашда аҳолининг ўрни жуда катта шуни ҳисобга олиб, 2015 йил ноҳия бўйича 5та маҳаллий қeмита ташкил қилдик ва уларнинг вакиллари 30 кишидан иборатдир.  Маориф вакили (муаллим ё муаллима)

Фаъол аёллар

Дин вакиллари

Ёшлар

Маҳалла раислари

Тиб вакиллари

-Маҳаллий қeмитанинг асосий вазифаси нимадан иборат?

-Ҳар бир марказ ёки қeмита ташкил бўлдими, албатта, унинг ўз вазифаси бўлади:

  1. Бир ойда бир маротаба аҳоли билан учрашувлар eтказиш
  2. Аҳолини сил касаллигин топишда ёрдамга ундаш.
  3. Сил касаллиги тўғрисида тўлиқ малумотга эга бўлиш.
  4. Сил касалига чалинган бемор хафсизлигини таъминлаш яъни унинг шаҳсиятини ошкор этмаслик.
  5. Силга чалинган беморни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва унинг даволаниш жараёнини назорат  қилиш.
  6. Аҳолининг сил касаллиги ҳақидаги маълумотини ошириш учун хизмат қилувчи акцияларда фаъол иштирок этиш.

2017 йилда маҳаллий қeмита томонидан 273 кишида сил касаллиги аломати борлиги таҳмин қилиниб, духтурга жунатилган ва улардан 13 нафарида сил касаллиги аниқланган.

Eтган йил давамида 878 учрашувлар ўтказилиб, уларда қатнашганларнинг сони 7503 нафарга тенг.

-Асосий муаммолар нимада деб ўйлайсиз?

-Энг аввал шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бизда икки тил-тожик ва рус тилларида брошюралар бор аммо ноҳия аҳолисининг кўпчилиги ўзбек тилида сeзлашувчилар бeлганлиги учун ўзбек тилида чоп этилган брошюралар ташкил қилинса яхши бeларди. Яна бир асосий муаммоларимиздан бири, бу, аҳоли ўртасида «стигма», яъни тамға қўйиш. Минг афсуслар бўлсинки, бизда бу ҳолатлар  кўп учрайди. Силга чалинган одам аҳолидан ажралиб қолишидан қўрқиб даволанишни тўхтади ёки ушбу касалга чалинганлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Волонтёрларимизни мунтазам тарзда рағбатлантириш учун биз маблағ масаласида қийналамиз.

Ўктам РИЗАЕВ,

Спитамен-Хужанд

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: