Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Соғлиқни сақлаш
Дата публикации Просмотров: 2657
Печать

Табиат ва биз

Бир пайтлар коинот узлаштирилмасдан олдин, об-ҳавонинг анча муътадил булганини айтишади. Олимларнинг аниқлашича, космик парвозлар атмосфера қатламининг бузилишига олиб келиши мумкин. Иқлим узгариши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ҳавога чиқаётган зарарли газлар инсон саломатлиги учун зарар келтиради-ю, холос. Вилоят ва ноҳия атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ташкилотлари иш фаолиятлари матбуот билан бевосита боғлиқ. Барча соҳаларда булгани каби бу соҳада ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиши шарт. Биз Ашт ноҳияси атроф-муҳитни ҳимоя қилиш булими бошлиғи Муроджон Усмонов билан ноҳиядаги экологик муҳит ҳақида суҳбатлашдик.

-Истаймизми, йуқми экологиямизга зарар етказувчи кимсалар учраб туради. Матбуот саҳифаларида уларнинг кирдикорларини ёритувчи мақолалар чоп этиляптими?

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республика, вилоят ва ноҳия газеталарида 6та мақола, 9та радиоэшиттириш учун материаллар берилди. Аҳоли уртасида 30дан ортиқ суҳбатлар утказилди. Шунингдек, М.Воҳидов номли маданият-истироҳат дам олиш боғида бир марта таълим муассасалари уқувчилари иштирокида «Гуллар байрами» кургазмаси ташкил этилди. Катта автомобил «Шайдон-Қаҳрамон» йулига «ҳифзи табиат-ҳифзи Ватан аст» деган эълонлар тахтасини ташкил қилганмиз.

-Булимларингиз фаолияти ва меҳнат натижалари туғрисида тухталсангиз?

-Жорий йилда Тожикистон Республикаси ҳукуматининг «Атроф-муҳитни ҳимоялаш туғриси» даги Қонуни талаботлари асосида булимимиз ходимлари томонидан 38 корхона ва ташкилотларда ҳар хил текширувлар утказилиб, камчиликларни  бартараф этиш учун масъуллар тайинланди. Қонунбузарларга нисбатан 58та маъмурий протоколлар тартиб берилиб, давлат бюджетига 16565,0 сомоний маблағ ундирилди. Шунингдек, транспорт ҳайдовчилари билан «Тоза ҳаво» амалиёти утказилиб, қонунбузарларга нисбатан маъмурий протоколлар тартиб берилди. Сув соҳаси буйича 1340 сомоний экологик маблағ туланди. ҳайвонот олами ва усимликлар дунёсини асраш туғрисида 20та шошилинч амалиёт ва текширувлар утказилиб, 23 қонунбузарларга нисбатан маъмурий протоколлар тартиб берилиб, 6095 сомоний жарима ундирилди. 6 ой мобайнида Шайдон шаҳарчаси жамоати фуқароси Аъзам Султонов ва Ошоба қишлоқ жамоати фуқаролари  Аҳмаджон Шариповлар  дарахтларни ноқонуний равишда кесганлиги сабабли 4290 ва 1925 сомоний жарима ундирилди.

Жорий йилнинг олти ойи давомида 61та ҳуқукбузарларга нисбатан маъмурий протоколлар тартиб берилди. Жумладан, атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш буйича 7та, сув ва ер соҳаси буйича 6та, ҳайвонот ва усимликларни ҳимоя қилиш буйича 18та, чиқиндидан асраш  буйича 15та маъмурий ҳуқуқбузар протоколлари тартиб берилди.

-Атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш туғрисида қандай ишлар амалга ошириляпти?

-Жорий йилда ноҳия ҳудудида 9200 туп доимий яшил дарахт кучатлари, 30589 туп мевали ва 3000 туп гул кучатлари ҳамда 2100 туп атиргул кучатлари утказдик ва кукаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этяпти.

-Экологик тарбия мактабдан бошланади. Қизиғи шундаки, купинча экологик қоидаларни билиб туриб бузиш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

-Биз истаймизми, йуқми экологик қоидаларни очиқдан-очиқ бузишади. Экологик маърифатимиз пастлиги барчага аён. ҳар бир инсон табиатни, атроф-муҳитни ҳимоя қилишни узининг асосий вазифаси ва бурчи деб билмоғи лозим. ҳар биримиз фуқаролик экологик маърифатимизни юксалтиришимиз лозим. Оддийгина мисол: чиқиндиларни махсус урнатилган чиқинди қутиларига ташлашга эринамиз. Шуни таъкидламоқчиманки экологияга, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга жиддий эътибор лозим. Йуқса, инсоният куп нарсани йуқотади.

-Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Суҳбатдош: Пулат Муминзода. Ашт ноҳияси.

18 август-тиббиёт ходимлари куни

 

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: