Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 2749
Печать
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифлари билан мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида  "1300 зарбдор меҳнат куни" деб эълон қилингандир. Б уборади Деваштич ноҳиясида ҳам бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва яратувчанлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Деваштич ноҳиясининг  Далён қишлоғи Юқори Далён қишлоқ жамоатига қарашли бўлиб, қишлоқ ноҳия марказидан анча узоқда жойлашгандир. Бундан ташқари ушбу қишлоқ жамоатига Юқори Далён, Файзобод, Демнора, Қалъачаи Арбоб, Обиборик ва Навобод қишлоқларини ўз ичига олади. 2019 йилнинг 1 январгача бeлган маълумотга  кўра,  Юқори Далён қишлоқ жамоати аҳолиси 25 516 нафарни  ташкил этади.

Куни кеча Далён қишлоғида тадбиркор Неъматулло Раҳматов  томонидан бунёд этилган замонавий спорт майдони тантанали равишда  фойдаланишга топширилди. Ушбу 200 eринга мeлжалланган спорт майдони қурилишига 500 минг сомоний маблағ сарф этилиб,   унинг   узунлиги 43 метр, эни 22 метр ва баландлиги 13 метрдир.  Спорт майдони очилиш маросимида Тожикистон Республикаси  ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси  Абдуллозода Атҳам Рустам, Суғд вилояти маориф соҳаси бўйича касаба уюшмаси раиси Мироватов Мўсобек Самиевич ва Деваштич ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи Зиёзода Сулаймон Ризоий иштирок этдилар.

Ноҳия раиси Сулаймон Ризоий тантанали очилиш маросимида сўзга чиқиб, Далён қишлоқ аҳолисини мустакам иродаси, ватанпарварлиги, юрт ободончилиги йўлидаги фидоийлигини таъкидлаш билан бирга, ноҳия миқёсида  ҳашар йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари  ҳақида ҳам гапириб ўтди.

-Ватанимизнинг бугунги порлоқ келажаги бўлган бу ёш спортчилар яқин кунларда жаҳон мусобақаларида иштирок этиб, Тожикистон байроғини кeкларга кўтаришади,-деди ноҳия раиси ўз нутқида.

Шундан сўнг, Тожикистон Республикаси  ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси  Атҳам Абдуллозода сўзга чиқиб, бу замонавий спорт майдони давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун  ва халқаро Наврўз байрами шодиёналари кунларида фойдаланишга топширилиши муносабати билан спортчиларни ва Далён қишлоқ  аҳолисини табриклади. Атҳам Абдуллозода  ўз  нутқида шундай деди:

- Юзга яқин спортчилар сарф тортиб турган бу осойишта юртнинг бахтиёр фарзандларига ҳавас қилсанг арзийди. Чунки бу ёшлар азиз Тожикистонимизнинг ифтихори ва фахридир.

Маросим  якунида тадбиркор Неъматулло Раҳматов ва спорт майдони қурилишига ўз ҳиссаларини қўшган бир неча  кишиларга Деваштич ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг Раҳматномалари топширилди.

 

 

Маратжон ЖАББОРОВ,

Деваштич ноҳиясидаги ёшлар билан ишлаш

ва спорт бўлими волонтёрлари раҳбари.

 

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: