Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 567
Печать

19 феврал, куннинг иккинчи ярмида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи, Суғд вилояти футбол федерацияси Раиси Ражаббой Аҳмадзода “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионида “Хужанд” футбол жамоаси ҳайъати билан мулоқот ӯтказди.

Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи, Суғд вилояти футбол федерацияси Раиси Ражаббой Аҳмадзода “Хужанд” жамоаси футболчилари билан суҳбатда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон футбол федерацияси Рустам Эмомалининг қӯллаб-қувватлашлари билан мамлакатда спорт соҳасини, хусусан, футболни ривожлантириш, уни оммавийлаштириш учун зарурий тадбирлар амалга ошириб келинаётганини қайд этди.

 

2017 йил вилоят футболчилари учун омадли йил келди. Ӯтган йил “Хужанд” жамоаси тӯртинчи маротаба Тожикистон кубогини олишга муваффақ бӯлди. Шунингдек, мамлакат чемпионатида иккинчи ӯринни эгаллаб, Осиё футбол конфедерацияси кубоги учун халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини қӯлга киритди. ОФК кубоги плейофф босқичи ӯйинлари доирасида 20 феврал куни Хужанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионида “Хужанд” жамоасига Туркманистоннинг “Аҳал” футбол жамоаси қарши майдонга тушади.

Шунга боғлиқ равишда, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода “Хужанд” жамоаси футболчилари “Аҳал” билан бӯладиган ӯйинда юксак маҳорат кӯрсатиб, ӯз мухлисларини хурсанд қилишига ишонч билдирди. Агар “Хужанд” жамоаси ғалабани қӯлга киритса, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи раҳбарияти томонидан 100 минг сомоний миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланиши маълум қилинди.

Вилоят Раҳбари билан бӯлган суҳбатда “Хужанд” жамоаси вакиллари яратилган шароитдан мамнун эканликларини билдириб, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзодага эҳтиром рамзи сифатида спорт кийими ва тӯп совға қилдилар.

Ражаббой Аҳмадзода “Хужанд” жамоаси футболчилари билан мулоқотдан сӯнг, “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионидаги мавжуд шароит ҳамда “Хужанд” ва “Аҳал” жамоалари ӯртасида бӯлиб ӯтадиган ӯйинга тайёргарлик жараёни билан танишди.

Эслатиб ӯтамиз, 2017 йил охирида юз берган табиий офатдан стадионнинг айрим қисмлари зарар кӯрганди. Вилоят раҳбариятининг кӯмаги билан табиий офат оқибатлари бартараф этилди. Стадионга янги монитор ӯрнатилди. Вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзоданинг кӯрсатмаси асосида стадион ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Панжаралар бӯялиб, манзарали ва доим яшил дарахт кӯчатлари ӯтқазилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: