Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 3172
Печать

Шу йилнинг 7 февралида Хужанд шаҳридаги Рӯдакий қасрида вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода ва Тожикистон футбол федерацияси президентининг ӯринбосари Алишер Урунов иштирокида вилоят футбол федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бӯлиб ӯтди.

Конференция кун тартибига қӯйилган биринчи масала юзасидан иштирокчилар Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали томонидан кӯрсатилган Ражаббой Аҳмадзода номзодини бир овоздан маъқулладилар. Шундай қилиб, вилоят Раиси вазифасини бажарувчи Ражаббой Аҳмадзода вилоят футбол федерацияси раислигига сайланди. Алишер Урунов Ражаббой Аҳмадзодага Суғд вилояти футбол федерацияси Раиси гувоҳномасини топшириб, бундан кейин вилоятда футбол янада ривожланишига ишонч билдирди.

 

Шундан сӯнг, конференция кун тартибига қӯйилган иккинчи масала юзасидан вилоят футбол федерацияси раисининг биринчи ӯринбосари Хуршед Ақдодов федерациянинг 2017 йилдаги фаолияти тӯғрисида ҳисобот берди. Футбол, спорт ва жисмоний тарбияни равнақ топтириш учун вилоят раҳбарияти томонидан тегишли чоралар белгилангани айтиб ӯтилди. Ӯтган йили вилоятда 50дан ортиқ спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган. Бу каби тадбирлар маҳаллий футбол ривожига ижобий таъсир кӯрсатган. Шунингдек, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари негизида вилоятда Спорт майдончаларини қуриш бӯйича узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилган. Дастур доирасида 200дан ортиқ спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилади.

Ӯтган 2017 йил вилоят футболчилари учун омадли келди. Шу йили “Хужанд” жамоаси тӯртинчи марта Тожикистон Кубогини олишга муваффақ бӯлди. Мамлакат чемпионатида иккинчи ӯринни эгаллаб, Осий футбол конфедерацияси Кубогини олиш учун кечадиган халқаро мусобақада қатнашишга йӯлланма олди.

Ӯтган йилги мавсумда Тожикистон футбол федерацияси кубоги ва 8та жамоани ӯз ичига олган Суғд минтақаси мусобақалари бӯлиб ӯтди. “Хужанд” ва “Ашт” жамоалари финалгача чиқди. Биринчи лигада эса, вилоятдан тӯртта жамоа Тожикистон чемпионатида қатнашди. “Эсхата” жамоаси 12 жамоа орасида кумуш медал соҳиби бӯлди. Иккинчи лига жамоалари (Суғд минтақаси) ӯртасидаги Тожикистон чемпионатида эса, вилоят шаҳар ва ноҳияларидан 11та жамоа қатнашди. Натижада, Истаравшан шаҳрининг “Истаравшан” жамоаси минтақа ғолиби бӯлди.

Айтиш зарурки, ӯтган йили Тожикистон футбол федерацияси томонидан вилоятда футзал ва футбол мураббийлари учун ӯқув курслари ташкил қилинди. Унда 60дан ортиқ мураббий қатнашиб, сертификат эгаси бӯлди.

Вилоят футбол федерациясининг янги раиси Ражаббой Аҳмадзода билдирилган ишонч учун Тожикистон футбол федерацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи бундан кейин ҳам спорт соҳасига ӯз фаолиятининг афзал йӯналиши сифатида қараб, футболни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, “2017-2020 йиллар учун футболни ривожлантириш дастури” талабларини сифатли амалга татбиқ этиш учун амалий тадбирларни белгилашини таъкидлади. Шу асосда шаҳар ва ноҳиялар раисларига маҳаллий футбол федерацияларига ҳар томонлама кӯмаклашиш бӯйича кӯрсатма берилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: