Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 3246
Печать

9 август куни вилоят маркази-Хужанд шаҳрида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида “Ҷашнӣ” спорт зали фойдаланишга топширилди.

Спортчилар ва мураббийлар олдида чиқиш қилган Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг спорт соҳасига қаратиб келаётган доимий эътибори ҳақида гапириб, Суғд вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 15 миллион сомонийдан ортиқ маблағ ажратилганини қӯшимча қилди. Қисқа вақт ичида кӯплаб спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди. Тожикистон Жумҳурияти давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб вилоят ҳудудида юзлаб спорт иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

 

Ражаббой Аҳмадзоданинг таъкидлашича, Спортчилар куни муносабати билан бундай замонавий спорт иншоотининг очилиши қувонарли ҳолдир. Яратувчанлик ишлари келгусида ҳам давом эттирилади. Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода томонидан Хужанд шаҳридаги 3-спорт мактаби мураббийси Искандар Сангиновга ифтихорнома ва совға тақдим этилди.

Ушбу спорт зали “Бофанда” маҳалласида бунёд этилган бӯлиб, 250та ӯриндиқ, маъмурий хоналари ва ҳаммомга эгадир. Қурилиш ишларига 1 миллион 300 минг сомоний сарфланган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: