Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 180
Печать

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Исфара шаҳрига бӯлган иш сафари доирасида Чоркӯҳ қишлоқ жамоатига ташриф буюриб, Хӯжайи Аъло қишлоғида спорт зали қурилишига тамал тошини қӯйди.

Спорт зали 24-ӯрта умумтаълим муассасаси қошида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг молиявий кӯмаги билан бунёд этилади. Мазкур мактабда 460 ӯқувчи таълим олади.

 

Вилоят Раиси ӯқитувчи ва ӯқувчилар ҳамда Хӯжайи Аъло қишлоғи фаоллари билан суҳбат қилиб, ӯқувчилар яратилган имкониятлардан фойдаланиб яхши ӯқишлари, келгусида жамият тараққиётига ҳисса қӯшишлари лозимлигини таъкидлади. Вилоят Раиси, шунингдек, вилоят барча шаҳар ва ноҳияларида, жумладан Исфарада бунёдкорлик ишлари жонланганини тилга олиб, ӯқитувчиларни ёшлар ва ӯсмирларни ӯзликни англаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга чақирди.

Меҳнат фахрийси Бобожон Тӯйчиев қишлоқ аҳолиси номидан вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, жамоат аҳолиси Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон юритаётган сиёсатни қӯллаб-қувватлаш орқали ӯзлари яшаб турган ҳудудни обод қилишларини айтди. У, шунингдек, Хӯжайи Аъло аҳолиси номидан Данғара ноҳиясида сайёҳларнинг ӯлдирилишини қоралаб, ушбу ҳодиса ташкилотчиларига муносиб жазо берилиши зарурлигини таъкидлади.

Вилоят Раиси иш сафари давомида “Чоркӯҳ” ишлаб чиқариш кооперативида картошка ҳосилини йиғиштириб олиш ва такрорий экинларни экиш жараёни билан танишди. Вилоят Раиси деҳқонлар билан суҳбатда замонавий иссиқхоналарни бунёд этиш, помидор ва бодринг парваришини йӯлга қӯйиш ва уни экспорт қилиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

«Чоркӯҳ» ишлаб чиқариш кооперативи 900 гектардан ортиқ майдонга эга. Бу ерда, асосан, ғалла ва картошка парвариш қилинади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: