Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 349
Печать

Жаббор Расулов ноҳиясининг Fӯлакандоз қишлоқ жамоатида вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида «Бунёдкор» кичик стадиони фойдаланишга топширилди.

Маҳаллий тадбиркор Абдухалил Жӯраев томонидан бунёд этилган мазкур стадион қурилишига 400 минг сомоний сарфланган. Бу ерда турли мусобақаларни ӯтказиш учун зарурий шароит яратилган.

Вилоят Раиси ушбу стадионнинг очилиши тадбиркорларнинг Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсатини қӯллаб-қувватлаш йӯлидаги бошламалари эканини айтди. Бундай иншоотларнинг очилиши спорт соҳаси ривожига сабаб бӯлиб, истеъдодли спортчиларни тарбиялашга хизмат қилади. Вилоят Раиси бир гуруҳ ӯсмирларга эсдалик совғалари улашди.

 

Вилоят Раиси иш сафари давомида Меҳробод шаҳарча жамоатида хусусий болалар боғчаси қурилиши билан танишди. Мазкур иншоотга тадбиркор Бобожон Шамсиев буюртма берган. Пудратчи «Ватан» МЧЖдир. Болалар боғчаси биноси уч қаватдан иборат бӯлиб, 240 ӯринлидир. Шунингдек, мазкур иншоот иш кабинетлари, ошхона, турли тадбирларни ӯтказишга мӯлжалланган кенг ва шинам зал, пешайвон ва болалар ӯйин майдонига эга бӯлади. Бугунгача асосий қурилиш ишлари охирига етказилган. Бино ягона иситиш системасига уланган.

Шундан сӯнг, вилоят Раиси ноҳия ер қӯмитаси идорасида олиб борилаётган ободончилик ишлари билан танишди. Маълумотларга қараганда, аҳолига хизмат кӯрсатиш даражасини яхшилаш учун ер қӯмитаси идораси қошида қӯшимча кабинетлар ва спорт зали қуриб битказилади. Барча иш кабинетлари замонавий техника ва ускуналари билан жиҳозланган бӯлиб, ходимларнинг кундалик фаолияти учун қулай шароит яратилган.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: