Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 296
Печать

Ногиронлар кунига бағишлаб Арбоб қасрининг миллий чойхонасида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида байрам тадбири бӯлиб ӯтди.

Тадбир бошланишидан олдин вилоят Раиси ногирон ҳунармандлар ва вилоят ҳудудидаги ижтимоий муассасалар вакилларининг ижод маҳсули билан танишиб, уларнинг юксак маҳоратига юқори баҳо берди.

 

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ӯз чиқишида давлат ва ҳукумат, хусусан, Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жамиятнинг бу қатламига нисбатан доимий ғамхӯрликлари ҳақида гапирди. Мамлакат Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакатнинг у ёки бу минтақаси, жумладан, Суғд вилоятига қиладиган иш сафарларида етимлар ва ногиронлар ҳолидан хабардор бӯлиб, улар билан дилдан суҳбатлашади ва уларга совғалар улашади.

Жамиятнинг эҳтиёжманд қатламларини қӯллаб-қувватлаш мамлакат ҳукумати юритаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йӯналишларидан бири ҳисобланади. Бу йӯлда Суғд вилоятида ҳам доимо зарурий тадбирлар белгиланади. Ҳозир вилоятда 47000 дан ортиқ ногирон қайдга олинган. Вилоят ҳудудидаги ижтимоий муассасаларда ҳар байрамда дастурхон тузалиб, вилоят, шаҳар ва ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари, ҳомийлар ва бошқа қӯли очиқ кишилар томонидан моддий ёрдам кӯрсатилади.

Шу куни вилоят Раиси томонидан 20 нафар ногирон болага ёрдам пули ва совғалар улашилди. Бундан ташқари, турли мусобақаларда қатнашиб, фахрли ӯринларни олган бир гуруҳ спортчиларга мукофот пули топширилди.

Ижтимоий муассасаларнинг моддий холатини яхшилаш мақсадида Суғд вилояти Раиси қарорига кӯра, вилоят ҳудудидаги барча ижтимоий муассасаларга 2000 сомоний миқдорида ёрдампули берилди.

Тадбир давомида қатнашчилар учун маданий дастур тақдим этилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: