Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Спорт ва ёшлар
Дата публикации Просмотров: 234
Печать

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон эзгу анъанага кӯра, Суғд вилояти маркази-Хужанд шаҳрида ота-онасидан айрилган 150 етим болага байрам совғалари улашди.

Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг 15 шаҳар ва ноҳиясидан келган етим болаларни табиатни уйғотувчи гӯзаллик байрами-Наврӯзи олам билан қутлаб, уларга саломатлик, яхши ва аъло ӯқишни, одобли бӯлишни тилади.

 

Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон давлати ва ҳукуматининг ӯсмирлар, айниқса, етимлар, қаровчисиз қолган болалар ва кам таъминланган оилалар фарзандларининг таълим-тарбиясига нисбатан эътибори йилдан-йилга ошиб бораётгани, уларнинг таълим олишлари, фаолият юритишлари ва мустақил яшашлари учун қулай шароитни юзага келтириш йӯлида зарурий тадбирлар белгиланаётганини таъкидлади.

Таълим муассасаларининг босқичма-босқич мустаҳкамланиб борилиши етим ва қаровчиси йӯқ болаларга керакли эътибор ва сифатли таълим-тарбиядан баҳраманд бӯлиш имконини берди. Давлат ва Мамлакат ҳукумати етим болалар ва ӯсмирларга ғамхӯрлик кӯрсатиб келмоқда. Бу болалар келгусида жамиятнинг фаол ва тенгҳуқуқли аъзоси бӯлиб улғаядилар.

Чиндан ҳам шу куни етим болаларнинг қувончи чексиз эди. Зеро, улар кийим-кечак, пойабзал, бир марталик ёрдампули ва бошқа қимматли совғаларни ғамхӯр ва халқпарвар Раҳбарнинг ӯз қӯлидан олишга эришдилар.

Қувонарли томони шундаки, давлат Сарварининг хайрли амалларига эргашган ташкилот ва муассасалар, тадбиркорлар ва савдогарлар, саховатли кишилар етимлар ва қаровчиси йӯқ болажонларга мурувват кӯрсатиб, ҳар байрам арафасида уларга ёрдам қӯлини чӯзадилар.

www.prezident.tj

СУРОҒА

Маҳаллаи 20, бинои Кохи матбуот, 6 ошёна

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Телефон: